Get Mystery Box with random crypto!

4-курс талабалар диққатига! Университет Сиртқи бўлимининг 4-к | QMU Sirtqi bo'lim

4-курс талабалар диққатига!

Университет Сиртқи бўлимининг 4-курс талабалари учун 2021-2022 ўқув йилининг баҳорги семестрида бўлиб ўтадиган анъанавий (offline) ўқув жараёнлари 2022-йил май ойининг 5-санасидан бошланади.

Талабаларнинг 2021-2022 ўқув йили учун белгиланган контракт суммаларининг камида 75%нинг тўланганлигини тасдиқловчи квитанцияси ўқув жараёнларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агарда Сизнинг иш жойингизга “Чақирув маълумотномаси” зарур бўлса, ишхонангиздан фаолият юритаётганлигингизни тасдиқловчи маълумотнома олиб, 2022-йил апрель ойининг 25-санасидан бошлаб университет Сиртқи бўлимига мурожаат қилинг.

ЭСЛАТМА: Агарда 2021-2022 ўқув йилининг баҳорги семестрида бўлиб ўтадиган дарсларда иштирок эта олмасангиз қўйидаги чоралар кўрилиши ҳақида эслатиб ўтамиз:

Соғлиғингиз туфайли (ҳомиладор ёки ёш болали аёллар) дарсларда иштирок этиш имконингиз бўлмаса – бир йилга академик таътил бериш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади;
Узрли сабабларсиз дарсларда иштирок этмаса (Қўшни ёки МДҲ давлатларида фаолият юритаётган бўлса) – талабалар сафидан четлаштириш учун сиртқи бўлим бошлиғининг билдиргиси асосида университет ректорининг буйруғи расмийлаштирилади.

ИЗОҲ: Бу талабаларга масофадан туриб (online) таълим олишга рухсат берилмайди дегани.

Қўшимча: Дарс жараёнлариниг бўлиб ўтиш вақтлари ва аудиториялари ҳар бир гуруҳнинг телеграмм группаларида эълон қилинади.

https://t.me/qmusirtqi