Get Mystery Box with random crypto!

ейман-ичаман, деб турган бўлса. Эрингдан пул келаётган бўлса ҳ | @Qizlar_Siri👸

ейман-ичаман, деб турган бўлса. Эрингдан пул келаётган бўлса ҳам майли эди. Ишингни қилавер, одамлар гапириб-гапириб чарчайди, деди менинг ташвишларимдан хабардор опам. ​​​​Чиндан ҳам ўзимга тўғриманку, деб ишимни давом эттиравердим. Қайнота-қайнонамга, қайнакаларимга ҳам бу гап-сўзлар етиб бориб, мени қистовга ола бошлашди. Уларга ҳеч қандай гуноҳим йўқлигини айтдим. Ҳарқалай, менга ишонишди. Эҳтиёт бўлишимни уқтиришди. Ҳаммасидан ошиб тушгани узоқдаги эримга ҳам бу гаплар етиб бориб, мени телефонда ҳақорат қилди. Бу туҳматларга чидолмай, анча вақт бозорга чиқмай қўйдим. Лекин болам касал бўлиб қолганида мажбур бўлиб, яна пул топишга киришдим. У ёқда эримнинг иши юришмай, қайтиб келди. Келиб, ҳеч нимани суриштирмасдан,  ажрашаманга тушди. Қайнота-қайнонам ҳам менинг ёнимни олиб, ўғилларига тушунтирмоқчи бўлишди. Лекин у бир-икки ғийбатчининг гапига ишониб, мени тушунишни истамади. Ноилож, бир муддат кўзига кўринмай турай, деб уйимга кетишдан бошқа чорам қолмади. Ўша куниёқ эрим келиб, болаларимни олиб кетибди. Бир неча марта фарзандларимни олиб келиш учун бордим. Туғилиб ўсган уйга ўргангани учун эсини таниб қолган ўғилларим: 
— Ойи, ўзимизнинг уйимиз яхши, кетмаймиз. Сиз ҳам катта бувимникига кетманг, деб туриб олишди.
Уларнинг гапи таъсир қилиб, эрим ҳам жаҳлидан тушгандир, деб ўша куни қолдим. Эримнинг қўпол муомаласи ва эътиборсизлигига парво қилмасликка ҳаракат қилардим. Шундай пайтда атрофдагиларнинг гапи эркак кишига ёмон таъсир қиларкан. Маҳалладаги бир-иккита ғийбатчи оиламизни бузишга ҳаракат қилиб, мени роса ёмонлаган. Мен ҳам яқинларимнинг далдаси билан ўзимга тўғри бўлганимни исботлаш учун турмуш ўртоғимга ҳаммасини ётиғи билан тушунтирдим. Қандай шароитда ишлаганим, ҳар доим ёнида бўлганим учун қайнота-қайнонам менинг ёнимни олишди, менга ишонишди. Улардан ёрдам сўрадим. Ота-онасининг гапи барибир эримни бефарқ қолдирмади. Қайнонам маҳаллага чиқиб, оиламиздаги вазиятни яхшилашга ёрдам сўради. Маҳалла оқсоқоли ҳам эримни тасодифан кўчада кўриб қолган киши бўлиб, ундан ҳол-аҳвол сўраган ва мен ҳақимда яхши гапларни гапирган. 
— Сенинг йўғингни билинтирмади. Аёлман-ку, деб ўтириб олмай, ота-онангга, болаларингга яхши қаради. Сен ҳам энди четга чиқишни йиғиштириб, шу ерда деҳқончилигингни қил, деб насиҳат қилибди. Шундан кейин эрим юмшагандек бўлди. Лекин барибир кўнглида шубҳа борлиги билиниб турарди. Ўша кунлари жуда қийналдим. Айбим бўлмаса ҳам, туҳматга қолганим менга жуда алам қиларди. Анча пайтгача эрим менга совуқ муомала қилиб юрди. Шунча қийналганим эвазига унинг бундай муомаласига чидолмай, неча марта кетиб қолмоқчи бўлдим. Агар шундай қилсам, оилам бузилиб, болаларим отасиз ўсади. Тишимни-тишимга қўйиб, ҳаммасига чидадим. Вақт ҳамма нарсани даволайди, дейишгани рост экан. Эрим текшира-текшира ҳеч нима тополмагач, яқин кунлардан бери аввалги ҳолатига қайтгандек. Демак, менга яна ишона бошлади, деб кўнглим хотиржам бўлди. 
— Агар ҳақиқатдан ҳам аёлинг нотўғри қадам босган бўлса, буни яшира олмасди. Барибир бир куни ҳаммаси ошкор бўларди, одамлар гапираверади. Хотинингдан шубҳаланишни йиғиштир, деб бир яхши инсон унга танбеҳ берибди. 
Ғийбатчилардан қанчалик нафратланган бўлсам, яхши одамлар борлигига шунча хурсанд бўлдим. Агар атрофимдаги одамлар ҳам бефарқ бўлиб, менга ёрдам бермаганида оилам бузилиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Билиб-билмай гапириб, оилаларни бузадиган ғийбатчилар эмас, ёнидаги инсон ҳаётига бефарқ бўлмаган тушунган инсонлар орамизда кўпайишини истардим...
Тамом...