Get Mystery Box with random crypto!

Оилам бузилишига йўл қўймайман!(қалтис ҳикоя) Оиладаги хотиржа | @Qizlar_Siri👸

Оилам бузилишига йўл қўймайман!(қалтис ҳикоя)
Оиладаги хотиржамликка, эр ва хотин ўртасидаги ишончга дарз кетса, уни тузатиш қийин бўларкан. Энг ёмони эса ўртадаги фарзандларнинг жабр чекиши, айбсиз айбдор бўлиб қолиши... Ўзимни қийнаётган муаммо ҳақида ёзяпман, зора айримларга ўрнак бўлса. 
Турмуш қурганимга ўн йил бўлди. Бу вақт мобайнида икки ўғилли бўлдим. Ҳаётимиз ёмон эмасди. Қишлоқда яшаганимиз учун топиш-тутишимиз асосан дала меҳнатидан. Эр-хотин биргаликда деҳқончилик орқасидан яхшигина даромад қиламиз. Аёл киши бўлсам ҳам, дала юмушларида эрим билан баб-баравар ишлайман. Баъзида қийналиб кетиб, қачон ўғилларим вояга етиб, қўлидан иш келади, деб нолиб қолардим. Лекин ҳамма гап хотиржамликда экан. Қийналсам ҳам, кўнглим тинч, болаларим ёнимда, қўлим меҳнатда бўлгани яхши экан. Ўтган йилдан буён бошимдан ўтган воқеалардан кейин шундай хулосага келдим. Ён қўшнимизнинг икки ўғли қўшни давлатда ишлайди. Бир йил олдин эримнинг 
синфдоши бўлган катта ўғли уйига келганида у ёқда зўр пул топаётганини, яна ишчи кераклигини айтиб 
мақтанибди. Шундан кейин эримнинг ҳам тинчи бузилди. 
— Мен ҳам бирор йил ишлаб келсам бўларкан, биз ҳам машинали бўлиб олардик... дерди тинмай ўша кунлари. 
— Яқиндагина энди кўпроқ ишлайман, деб ер сотиб олдингиз-ку. Узоққа кетиш шартми, шу ерда бирга ишлайверамиз. Ўзи энди рўзғоримизга барака кираётувди. Бормай қўя қолинг, дедим. 
— Ерни ҳозирча эгасига қайтараман. Кейин яна сотиб олавераман. Ишлаб келсам, бирдан кўпроқ ер олардим. Қайнота-қайнонам, менинг ота-онам ҳам уни фикридан қайтара олишмади. Шундан кейин у бир-иккита ўртоғига қўшилиб, жамғариб қўйган пулимизни йўлкира қилиб, хорижга кетди. Деҳқончилик ишларини қайнота-қайнонам билан ўзимиз қила бошладик. Меҳнатимиз орқасидан рўзғоримизга етадиган даромад келиб турарди. Эрим ҳадеганда пул жўнатавермади. Бу ёқда биз қийналиб қолдик. Мен ноилож болаларимни онамга бериб, ҳовлимизда етиштирган ўзимиздан ортган мева-чева ва сабзавотларни бозорга чиқариб сота бошладим. Қайнона-қайнотам меҳнаткаш, қўли гул одамлар бўлгани учун экинларимиздан яхши ҳосил олдик. Сотиладиган маҳсулотларимиз тугагач, эримдан пул келишини кута бошладик. Пулдан эса дарак йўқ эди. Бир-икки марта қайнакамдан қарз олдик. Унинг ҳам ўз рўзғори, бола-чақаси бор. Ўзимниг акам ҳам бир марта ёрдам берди. Нима қилсам экан, деб ўйланардим. Бозорга чиққанимда кўргандим, ёнимдаги шерикларим арзон жойдан маҳсулот олиб келиб сотишарди. Таваккал қилиб, яна бозорга чиқдим. Улгуржи сотиладиган бозордан арзонроқ нархга мева-сабзавотлар олиб, бошқа жойда куни билан ўтириб сотардим. Ҳисоблаб кўрсам, бундан яхшигина фойда қоляпти. Лекин куним 
саҳардан кечгача бозорда ўтадиган бўлиб қолди. Аёл кишига барибир бу ишлар оғирлик қиларкан, чарчатиб қўяркан. Кечга қолиб кетган кунларимда бир-икки марта уйимиздан икки-уч ҳовли нарида турадиган қўшнимиз машинасида мени ҳам олиб келиб қўйганди. У киши ҳам бозорда савдо қиларди. Кейин саҳарда ҳам бир-икки марта бозордан мева олгани бораётганида мени бирга олиб кетди. У одамга ишонганим, ҳурмат қилганим учун машинасига ўтиргандим. Оғзига кучи етмаганлар буни нималарга йўйишмади. Гўёки, мен кўчага чиқиб, бузилиб кетганмишман. Бу гаплар у кишининг аёлига ҳам етиб борибди. Уйимизга келиб, мени ҳақорат қилиб кетди. На у кишининг гапига, на менинг гапимга ҳеч ким ишонмади. Эри ёнида бўлмаган аёлнинг ҳар бир қадамини бекорчи одамлар текшириб туришини шунда англадим. Энди ўзимни нима деб оқлайман? Мен нотўғри иш қилганим йўқ-ку. Нега одамлар билиб-билмай туҳмат қилиб, инсонларнинг уйи бузилиб кетишига сабабчи бўлиб қолишини тушунмайди?
— Ўзингга тўғри бўлсанг, нимага сиқиласан? Одамларнинг гап-сўзига эътибор берма. Агар уйда мотам тутиб ўтириб олсанг, чиндан ҳам шунақа экан, дейди ғийбатчилар. Савдога энди қўлинг келишиб қолди, биров сенга бир сўм берармиди? Болаларинг 
Давоми бор...