Get Mystery Box with random crypto!

Qiziriqmuslim

Telegram kanalining logotibi qiziriqmuslim — Qiziriqmuslim Q
Telegram kanalining logotibi qiziriqmuslim — Qiziriqmuslim
Kanal manzili: @qiziriqmuslim
Toifalar: Telegram , Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.01K
Kanalning ta’rifi

Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир!
Савол ва таклифлар учун: @abduhalilabdunazarov

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-08-28 18:31:24
Ким мол-мулкига суянса, моли камаяди.
Ким ақлига суянса, адашади.
Ким обрўсига суянса, хор бўлади.
Ким Аллоҳга суянса, на моли камаяди, на адашади ва на хор бўлади.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу


@qiziriqmuslim
319 views15:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:48:24 ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг онам тўшак режимида, бировга қарам. Мен онам учун деб намозимни ўқисам бўладими ёки мумкин эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
453 views08:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:48:24 ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
375 views08:48
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:46:44 "ЧОРШАНБА КУНИ ИШ БОШЛАСАНГ ЯХШИ БЎЛАДИ"МИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устачилик қиламан. Бир кишидан эшитиб қолдим. Сешанба куни янги иш бошлама, зиён кўрасан, ишинг юришмайди. Чоршанба куни иш бошласанг яхши, бўлади” деб китобда ўқиганман деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сешанба куни ёки ҳафтанинг бошқа бирор кунида иш бошласа зиён кўриши ҳақида бирор саҳиҳ ҳадис ёки асарда кўрсатма йўқ. Балки, динимизда ҳафта кунлари ва ойлар билан шумланишдан қайтарилган. Баъзи олимлар аҳамиятли ишларни чоршанба кунида бошлашни тавсия қилиб, бунга “Қайси бир иш чоршарба куни бошланса албатта мукаммал бўлади”, - мазмунидаги ҳадисни далил қилиб келтирганлар. Лекин муҳаддис уламолар ушбу ривоят тўқима эканини таъкидлашган. Шунинг учун мусулмон инсон иши ривож топишини истаса бунинг сабабларини ушлаши, ҳалол меҳнат қилиши, алдовдан ва бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва Аллоҳ таолодан ишининг баракотини сўраши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг: @diniysavollar
382 views08:46
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:42:27 ​​​​АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ ибораси ҳақида нималарни биласиз?

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳнинг энг суйган калимасидир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Аллоҳни мақташлик улуғлашлик учун энг мукаммал бўлган калимадир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қуръондаги биринчи калимадир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу энг афзал дуо ва зикрдир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Жаннатнинг кўчатидир.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ бу Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

Буни ўқишлик нематини бергани учун яна бир марта АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ биз сизни Аллоҳни ўн марта зикр қилиб, мақташингизга, жаннатда ўнта дарахт ва бу калима учун вада қилинган савобларни қўлга киритишингизга сабабчи бўлдик. Сиз ҳам яқинларингизнинг ҳамд айтишига сабабчи бўлинг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


@qiziriqmuslim
461 views07:42
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:42:27 Эй банда, шукр қил

«Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди.

Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди.

Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди.

Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади.

Қанча соғлом кишилар бор, доим соғ юриш уларни фасодга элтди.

Қанча олимлар бор, илми уларни бузди.

Қанча жоҳиллар бор, нодонлиги уларни фасодга ғарқ қилди. Агар рукуъдаги кексалар, хушуъли
ёшлар, эмизикли гўдаклар ва ўтлоқдаги ҳайвонлар бўлмаганида албатта осмонни устингизга
темир, ерни яйдоқ текислик, тупроқни эса кул қилган, сизларга осмондан битта ҳам томчи
туширмаган, ерда бирорта дон ўстирмаган ва устларингизга азобни ёғдирган бўлар эдим».

(Абу Ҳомид Ғаззолий "ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ"


@qiziriqmuslim
361 views07:42
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:41:26 ДУНЁ НЕЪМАТЛАРИ ОХИРАТНИКИДАН ҚИММАТ

Набий алайҳиссалом жаннат неъматларини сифатлаб туриб, бундай деганлар: “Унга жаннатда зумрад ёқутдан бир уй қурилади. Унинг олтмиш мингта эшиги бор. Ҳар бир эшикда қизил ёқут билан безатилган олтин каср бор...” (Шуъабул иймон, «Рамазоннинг биринчи кечаси...» боби, 3480-ҳадис).
Мана шундай қасрнинг дунёдаги нархи қанча экан-а? Дунёда ҳар бир нарса кийматига қараб ўлчанади. Қиймати қанча баланд бўлса, унга етиш шунча қийин бўлади. Масалан, битта уйнинг нархи тахминан ўттиз минг АҚШ доллари деб олсак, бу пулни топиш учун кунига 100 минг сўм топадиган киши 3200 кун емай-ичмай ишлаши керак бўлар экан. Лекин Аллоҳ ваъда қилган қасрлар, боғлар, охири йўқ саодатли, меҳнатсиз ҳаёт учун эса қанча меҳнат талаб қилинишини биласизми? Аллоҳга иймон, ибодат ва ҳалол яшаш кифоядир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким “Қул ҳувал- лоҳу аҳад"ни ўн маротаба ўқиса, жаннатда у киши учун бир қаср қурилади”, дедилар (Сунани Доримий, «Қул ҳуваллоҳу аҳаднинг фазли» боби, 3492-ҳадис).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аҳлининг даражаси энг қуйиси ўзининг минг йиллик масофа бўлган боғларига, неъматларига, хизматчиларига ва сўриларига назар солади”, дедилар” (Муснаду Аҳмад, «Абдуллоҳ ибн Умар муснади» боби, 4725-ҳадис).
Бундай бандалар дунёдаги гуноҳлари жазосини олгандан кейин Аллоҳ таолонинг карами билан шунча мукофот оладиганлардир. Амалларда ўзиб кетганлар-чи, уларга қанча мукофотлар бор экан?! Аллоҳ озгина меҳнатини юз карра мукофотлайди. Ҳолбуки, банданинг қилган ибодати ҳам, у учун берилган неъмат ҳам ўзида қолади. Аллоҳ учун бандаларининг иймони, ихлоси, муҳаббати бўлса бас. Биз бўлсак, дунёда жаннатдагидек яшашни истаймиз ва баъзан эришиб бўлмайдиган нарсалар учун умримизни сарфлаб юборамиз. Агар бу дунë роҳат топадиган жой бўлганида Раббимиздан, албатта, кўрсатма бўлар эди.

Абдуллоҳ Дехқон.
@qiziriqmuslim
433 views07:41
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:20:53
Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Ёрдам сўраш ва таваккул қилиш келажакдаги ишларга тааллуқлидир. Аммо бўлиб ўтган ишларга эса сабр қилиб, таслим бўлиш ва рози бўлиш керак».

("Мажмуъул фатаво", 13/321)

@qiziriqmuslim
548 views12:20
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:18:11 НАСИЯ САВДО МАСАЛАСИ

@Savollar_kanal 11585-савол

Ассалому алайкум! Мани бир танишимга пул зарур бўлиб қолди ман насияга танишларимга мол бераман. Шуни билган танишим мандан пул сўраганиди фоиз эвазига ман таклифини рад этдим ва бошқа таклифни айтдим. Ман пулимга бозордан пулим қийматига етадиган товарни олиб бераман, кейин у товарни қайтиб сотиб нақт пул қилиб олишингиз мумкун дип эткан эдим ва шундай қилдик. Энди қилган ишимдан кўнглим хира қилган ишим билан пулимни харом қилдимми? Агар харом қилган бўлсам у пулларни эхсон қилишим керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз насияга олиб берган нарсангизни ўзингиз нақдга қайтариб сотиб олманг. Бу ишларингиз шаръан дуруст бўлса ҳам қилган одам барака топмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
502 views12:18
Ochish/sharhlash
2022-08-27 15:18:11 НАМОЗДАН КЕЙИН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 11584-савол

Ассалому алайкум! Хар фарз намоздан кейин Оятул Курсийни ўқимоқчи бўлсам, фарз намоздан кейин суннат келадиган жойларда тартиби қандай бўлади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг Ҳанафий мазҳабда орқасидан суннати келадиган намозларда суннатдан кейин, орқасида суннати йўқ бўлган фарз намозларда фарздан кейин ўқилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
503 views12:18
Ochish/sharhlash