ЖАННАТНИНГ ЭНГ АФЗАЛ АЁЛЛАРИ #қисқа_савол_жавоблар CАВОЛ: Эшитишимча, тўртта аёл мукаммал аёл дейилган экан. Ўша аёллар ким? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир» , – деганлар (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Улашинг: @diniysavollar 375 views08:48