Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Шодиёр Эргашев, Қарши давлат университети тал | YANGI QIZILTEPA

#befarqemasman

Шодиёр Эргашев, Қарши давлат университети талабаси:

— 51-модда: «Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли». Янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ушбу норма ҳар бир ёшга энг муҳим ҳуқуқ — давлат ҳисобидан олий маълумотли бўлиш ҳуқуқини тақдим этади. Бу янгилик давлатга қарашли олий таълим муассасаларида ҳар йили тўғридан-тўғри давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган ўринлар ажратилишини ва бу ўринларни абитуриентлар тест натижаларига кўра танлов асосида эгаллаши мумкинлигини кўрсатади. Мен келажагимга бефарқ эмасман. Сиз ҳам бефарқ бўлманг.

@menbefarqemasman