Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Алиёр Абдувалиев, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирла | YANGI QIZILTEPA

#befarqemasman

Алиёр Абдувалиев, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири:

— Сўнгги йилларда тиббиёт йўналишида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлар амалга оширилмоқда, хориждан янги асбоб-усукуналар олиб келинмоқда. Бу фуқароларнинг сифатли тиббий хизмат олишини кафолатлайди. Янгиланаётган Конституциянинг 48-моддасида ҳам фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлигига урғу берилмоқда. Биламизки, ҳар қандай касалликда биринчи тиббий ёрдам тўғри кўрсатилса, халқ саломатлигига жуда катта ёрдам бўлади. Шунинг учун ҳам мен референдумда қатнашаман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақираман.

@menbefarqemasman