Get Mystery Box with random crypto!

#УЯЛИ_АЛОҚА #ОДОБЛАРИ Уяли алоқа жиҳозига қўнғироқ чалинган | "QIZILQUM" jome' masjidi

#УЯЛИ_АЛОҚА
#ОДОБЛАРИ

Уяли алоқа жиҳозига қўнғироқ чалинганда атрофдаги кишиларга малоллик келтирадиган мусиқа ёки товушларни қўнғироқ сифатида ўрнатмаслик одобдандир.
Баъзи кишилар одамларни ажаблантириш, ўзини кўрсатиш мақсадида кишиларни чўчитиб юборадиган, қўпол, ёмон таъсир қиладиган ва малол келадиган овозларни ўрнатиб олишади. Албатта, бундай иш обрў келтирмайди. Қўл телефонларидаги кўнғироқ ўрнида хизмат қиладиган овозлар телефон эгасининг диди маданияти ва одобининг ўлчовидир десак, муболаға қилмаган бўламиз.

@QIZILQUM_UZ