Get Mystery Box with random crypto!

Гендер тенгсизлиги ёки матриархат Мактабимизда 'Гендер тенгл | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Гендер тенгсизлиги ёки матриархат

Мактабимизда "Гендер тенглиги" мавзусида мажлис бўлди. Мажлисга директоримиз На Си Фахон раислик қилди. Президиумга завучимиз Оф Тоб Хон опа, маънавиятчимиз Сур Ма Хон, профсоюз Ил Ти Фот Хон, психолог Хи Лола Хон, етакчи Ша Лола Хон, хамшира До Но Хон, дефектолог Мар Дона Хон, хотин-қизлар қўмитаси раисаси Нар Ги За Хонлар сайланди.
Математика ўқитувчимиз Ой Пошша опа сўзга чиқиб дарсликлар умуман талабга жавоб бермаётгани, дарсликда 56 та ўгил боланинг расми бор бўлгани холда 38 та қиз боланинг расми борлиги гендер тенгликнинг бузилганидан далолат бераётганини куйиниб гапирди.
Она тили муаллимаси Шо Ира Хон хам бу гапга қўшилишини, адабиёт дарслигида 15 та эркак ёзувчининг асари берилгани холда бор йўги 5 та аёл ёзувчининг асари берилганини куйиниб гапирди.
Завучимиз бу гапларга қўшилган холда, янги ўқув йилида мактабимизда аёл ўқитувчиларга эркакларга нисбатан икки баробар кўп дарс берилишини, ахир айнан аёллар хам ишда хам уйда тирикчиликнинг асосий юкини кўтаришаётганини айтганда гулдурос қарсаклар жаранглади.
P.S. Залда 62 нафар аёлнинг ичида ўтирган мен, физкултурачи Мар Дон, завхозимиз Ба Ходир акалар овоз бериш жараёнида бетараф бўлдик.
https://t.me/qishloqlikmuallim