Get Mystery Box with random crypto!

Е машинам Афанди зиёфатга борибди. Унинг эски кийимларини кўрг | Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи

Е машинам
Афанди зиёфатга борибди. Унинг эски кийимларини кўрган мезбонлар уни пойгакка ўтқазишибди.
Афанди уйига қайтиб, зарбоф тўни ва қимматбаҳо салласини кийиб келибди.
Мезбонлар бу зарбоф тўн ичидаги афандини танимай зиёфатнинг энг юқорисидан жой беришибди.
Афанди ўтиргач тўнига қараб "қани, зиёфатдан е тўним" дермиш.
Авваллари тиним билмай меҳнат қилсак, олимпиада ва конкурсларда ғолиб бўлсак ҳам зиёфатларга, байрам тадбирларига биз эмас, балки хоҳлаганда мактабга келиб дарсини ўтмай эркалик қиладиган инглиз тили муаллими Бек Тош борар эди.
Бунинг сабабини энди тушундим.
Ёзда янги машина олдим.
Шундай кейин директоримизнинг менга бўлган муомаласи 180 градусга ўзгарди.
Энди шаҳарда қандай тадбир бўлса аканг қарағай биринчилардан. Директоримизни олиб елдек учираман. Завуч, майнавиятчи мендан хафа. Саби 35 соат дарсимни ўтишга мажбур. Ахир мен мухим ишлар билан бандман.
15 кун аввал янги Малибу олдим. Энди узоқ яқиндаги тўйларга, зиёфатларга шу машинада боряпмиз.
Директор бошқаларга "менинг туғишган укам бўлади, жуда яхши йигит" деб таништиради.
P.S. Аммо кеча ёммон иш бўлдида. Зиёфатда бир оз ошириб юборибман. Кайфда машина хайдаб директоримизни уйига ташлаб келдим. Бугун директоримиз "Ука. Энди озроқ ичинг. Машинада трезвий юришингиз керак" деган эди, мен "ўрто дриктр, яхшиси иккаламизга битта шофёр топайлик" дедим.
Агар жамоада хурматингиз ошишини истасангиз янги машина олинг.
https://t.me/qishloqlikmuallim