Get Mystery Box with random crypto!

Рамазоннинг Охирги 10 кечасига тайёрмисиз. Оиша розияллоху ан | @qaynona_maslahati

Рамазоннинг Охирги 10 кечасига тайёрмисиз.

Оиша розияллоху анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунликда бошқасида мисли кўрилмаган даражада ибодатларга тиришар эдилар»
(Имом Муслим ривояти).

Пайгамбар саллаллоху алайхи ва саллам бу кечаларнинг хаммасида намоз, Қуръон тиловати, Аллоҳнинг зикри ва эътиқоф каби турли хил ибодатлар билан бедор бўлардилар. Ўзларигина бедор бўлмасдан қўл остидагиларини хам бунга буюрар эдилар.

Оиша розияллоху анху ривоят қиладилар: «Пайғамбар саллаллоху алайхи ва саллам охирги ўн кунлик кирадиган бўлса, изорларини махкамлардилар (яъни, аёлларидан узлат килардилар) кечасини бедор ўткизардилар ва ахли-оиласини (ибодат учун) уйготар эдилар»
(Муттафақун алайхи).

Ул зот ахли-оиласини ибодат, Аллоҳнинг зикри учун уйғотардилар. Чунки, бу кечалар тезда тугаб коладиган жуда хам оздир, уни ғанимат билиб, ибодатлар қилиб қолишга лойиқдир.

Бугунги кунда одамлар Қадр кечасини ўткизиш учун уйларда жамланадилар, анвои таомлар тайёрлаб, дастурхон устида туни билан гурунглаб чиқадилар. Сахар бўлгач ўзларича биз Лайлатул Қадрда ухламадик, бизнинг гунохлар хам кечирилди деб, уй-уйларига тарқаладилар. Уларнинг Қадр кечаси билан пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг Қадр кечаси ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.

Оиша онамиз розияллоху анху Расулуллох саллаллоху алайхи ва салламдан сўрадилар:

«Эй расулуллох, агар мен Қадр кечасига мувофиқ келиб колсам нима деб дуо килай?

Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дедилар:

«Аллохумма иннака афуввун тухиббул афва фаъфу анний»

«Парвардигоро, Сен афв этувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв эт» денг, дедилар.

Бу улуг кечаларни ганимат билиб, унда мазкур дуони такрор-такрор килмогимиз даркор. Инсон вактидан унумли фойдаланмоғи лозим, нафс малолланувчидир, шунинг учун киши кечани малолланмасдан ўткизиши учун турли ибодатлар билан машғул бўлиши керак.

Масалан:

1. Аввал намоз ўқисин, намоздан чарчаса;

2. Ўтириб Қуръон тиловат қилсин, маълум вақт Қуръон ўқигач,

3. Дуога қўл очиб, Парвардигорга ёлворсин.(Кечанинг 3/1 кисми) Ёлвориш юқорида зикри ўтгани каби дуоларни қайта-қайта қилишдир.

4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтсин. Ва хоказо шу тартибни қайтадан такрорласа хам бўлади.

Мухими вақтини бехуда ўтказмаслик.

Бошқаларга ҳам тарқатинг Роббим қабул қилсин.

Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag