Get Mystery Box with random crypto!

Рўза тутар Сен учун халакдир жони , Хаттоки гоҳ бўлмаса бир па | @qaynona_maslahati

Рўза тутар Сен учун халакдир жони ,
Хаттоки гоҳ бўлмаса бир парча нони .
Бу дунёда қолмасин хеч хам армони ,
Рўзадорни дуосин қилгин ижобат .

Ширин уйқу ром этмас юлдузли тунда ,
Қайноқ мехри сенгадир ишқи бутунда .
Тилагига етказгин кел шу бугунда ,
Рўзадорни дуосин қилгин ижобат .

Қуеш нури қиздирар чанқоғи ошар ,
Сени дейди қалбида севгиси тошар .
Савоб учун хаттоки тоғданда ошар ,
Рўзадорни дуосин қилгин ижобат .

Ибодатга ошнодир рахматинга зор ,
Мухаббати сен учун соғинчлари бор .
Мархаматинг бўлмаса икки дуне" тор ,
Рўзадорни дуосин қилгин ижобат.


Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag