Get Mystery Box with random crypto!

Оила аъзоларининг умр саҳифаларига энг гўзал ва саодатли кунл | @qaynona_maslahati

Оила аъзоларининг умр саҳифаларига энг гўзал ва саодатли кунлар ёзила бошлаган эди.
Дилафрўз журналистика бўйича ўқишни тамомлагач ҳам қатор йиллар мактабда дарс берди. Унинг ҳаётий , ибратли , долзарб мақолалари , кўнгилга яқин шеър ва ҳикоялари , инсон қадри ва қадриятини муҳофаза қилиш мақсадида ёзган фелъетонлари вақтли матбуотда давомли чоп этилиб турарди.

Ўн беш йилдан ортиқ иш тажрибасини орттирган Дилафрўзни ваниҳоят ўзи устозлик қилаётган мактабдаги фаолиятидан кечмаган ҳолда вилоятнинг "Одамлар орасида" номли таниқли газетасида ишлашга кўндиришди.
"Йил ўқитувчиси" , "Халқ маорифи аълочиси" , олий тоифали устоз Дилафрўз Мардонова ўз истеъдодини жонкуяр журналист сифатида ҳам давом эттира бошлади.

* * *

Дилафрўз бугун тонг ёришмай эрта уйғонди .
У кеча тунда Адажониси Абдуллоҳ аканинг қон босими бироз кўтарилганидан ҳавотир олганди. "Яхшиям Шукрона қизим шифокорликка ўқигани ,- дея ўзига - ўзи сўзлаган бўлди Дилафрўз,- Адажонга дарров томчи дори улагани бир тараф , "буважонлаб" ширин сўзи иккинчи тараф бўлиб дардларига даво бўлди-я. Ойижон бир вақтлар Шукрона туғруқхонадан чиққан кунда айтган гаплари ҳозир айни исботини топди- я... Ўшанда Ойижон "Ҳали бу қизингизни узатаётганда оқ фотиҳа бериб бир йиғлайсиз , бир йиғлайсиз" дегандилар.
Шунгачаям Адажон ҳар совчи келганда кўнглилари бузилиб кетадиган бўлиб қолган. Хатто кўпинча "Қизим ҳали ёш" бизларни ҳам силтаб берадилар. Бир ҳисобдан бу ҳам тўғри . Шукрона энди иккинчи босқични тугаллади. "Ҳали аямга ўхшаб кўўўп ўқийман" дейди бувижонисининг пинжига тиқилиб . Ойижон бўлсалар "Аянг бизнинг хонадонга келганида энди ўн тўққизга тўлган эди. Қолганини менинг мактабимда ўқиган, хўпми? " десалар , унга ҳам кулади "Сизга ўхшагани битта-ю битта , Бувижон" деб уларнинг юзларидан чўлп- чўлп ўпади.
Ойижон кейинги вақтларда "Энг аввал Азизжонни уйлантирайлик , келинимиз бўлса Шукронани узатиб ҳувиллаб ўтирмасдик" дейдиган бўлиб қолдилар.

Ҳа мен ҳам аввал Азизжонни уйлантириш тарафдориман. Насиб қилса Ойижон иккимиз ўғлим айтган , Юридик Университетда бирга таҳсил оладиган ўғлимнинг курсдоши - Моҳинурникига совчиликка борамиз. Аввал ёшлар Озарбайжондаги Халқаро семинардан қайтишсин- чи ?"

Дилафрўз шу ўйлар билан ҳовлига чиқар экан , атроф ораста қилиб супурилиб - сидирилганига , ошхона тарафдан чой қўйилган човгумнинг сурнай чалаётган овозига гувоҳ бўлиб , ширин жилмайди :

"Шукрона қизим- ей... Ҳудди ўзимсан- а..."

* * *

Дилафрўз бугун таҳририятга эртароқ шошилди. Уни ўзи ўйлагандек ишхонада кўзлари тўрт бўлиб кутиб туришган экан.

- Дилафрўз опа , келдингизми ? Кутавериб кўзларимиз тўрт , юрагим билмадим нечта бўлди ? ! Эрталабдан қўнғироқлар тинаётгани йўқ , - деди ҳамкасби Адиба ,- куни кеча сиз ёзган "Текин пишлоқ қопқонда бўлади" - номли фелъетонингиз роса шов- шувга сабаб бўлди-да.

"Дилафрўз опа келишлари билан дарҳол менга учрашсинлар" дегандилар Ҳусниддин Жўраевич. Сизларни ҳар икковингизни вилоят жиноят қидирув бўлимининг бошлиғи Жавлон Аслановнинг шахсан ўзлари қабулларига чақиртирган эмишлар ...

#давоми_бор / 226

Муаллиф: Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг :
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag