Get Mystery Box with random crypto!

#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР 79- ҚИСМ Эртаси куни Даврон ва | @qaynona_maslahati

#ЭРТАКЛАРДА_ЯШАГИМ_КЕЛАР

79- ҚИСМ

Эртаси куни Даврон ва Гулзодалар оила катталаридан оқ фотиҳа олиб янги ҳовлига бўлак бўлиб чиқиб кетишди.
Дастлаб қувончлари ичига сиғмаган ёшлар орадан бир ой ўтиб- ўтмай алоҳида яшаш ўзлари ўйлагандек айтарли осон ва орзиқиб кутилгандек роҳатбахш иш эмаслигини тушуниб етдилар.
"Ҳар ерни қилма орзу , ҳар ерда бор тош-у тарозу" деганларидек, айрича яшашнинг ҳам ўзига яраша тош- у торозуси Даврон билан Гулзодага тезда бўй кўрсатиб қолди.
Қайнона -қайнотанинг даврида газ, сув , электр энергияси ва ҳаттоки хафтада бир олиб кетиладиган чиқиндилар учун тўлов нималигини билмай бемалол, эркаланиб яшаган ёшлар , бу ҳаражатлар ҳам киши билмас ҳолда рўзғор чўнтагини қоқиб қўйишини ҳис қилишганда ажабланиб ҳайратдан ёқа тишлаб қолдилар. Бу ҳолатга "Сувга тушган бўлка нондек бўшашиб қолишди"дейилса яна ҳам тўғрироқ ўхшатма бўлар эди.
Гулзода тез орада тежамкорликка киришмаса "Топармон- тутармон" дея таърифланган эрининг топгани ғор дея ном олган рўзғорга юқ ҳам бўлмаслигини фаҳмлаб қолди. Энди Гулзоданинг ой куни яқинлиги сабаб ўзича мустақил савдо билан шуғуллана олмас , эрининг олиб келган ойлигини жой- жойига қўйишга ҳамда расамади билан ҳаржлашга мажбур эди.
Достонжонга ҳомиладорлигида уйдагиларга бор эркалигини қилиб хонасидан деярли чиқмасдан эрига буюртма таомларни келтиртириб еб ўрганган Гулзода бу сафарги ҳомиладорлигида анча қийналиб қолди. Қайнона - қайнотасига эркалик қилиб ёрдам сўрай деса , аввалбошдан ўзи катта кетиб оғзини тўлдириб гапириб қўйган.
Гулзода қайнонасига "Мана кўрасиз, бўлак чиқсак еганимиз гўшт- у ёғ бўлади. Ош ошалаганда унинг ёғлари бармоқларимиз орасидан оқиб тушади" деган ўзининг сўзларини эсласа шунақаям афсус чекади- кии... Қани энди вақтни ортга қайтаришнинг иложи бўлса ... Аксига олиб бойвачча укалари уйланишди-ю, "келинпошшалар" тарафга "оғиб" кетишди. Энди улар учун тантиқ опаларининг эркалигини кўтаришдан ҳам ўзга етарли юмушлари бор эди.
Бу ёқда "Тез орада битириб оламиз" дея комил ишонч билдирилган ҳаммом қурилиши ҳам "Туянинг гўштини еганди". Гулзода ва Даврон Достонжонни олиб ноилож ҳар уч кунда бир елкасини қисиб келинлик уйига чўмилгани боришга мажбур бўлишди.
Ҳар нима бўлганда ҳам ота ота экан-да. Абдуллоҳ ака енг шимариб ғайрат қилганча янги бўлак бўлган рўзғорнинг ҳаммомини битказиб берди.

Кузга бориб Гулзоданинг кўзи ёриди. Янги туғилган чақалоққа Рустамжон дея исм қўйишди...

Гулзоданинг фарзандининг чилласи чиқар чиқмас , Нозима ҳам ўғилли бўлди. Аслиддин "Ўғиллик бўлсам исмини Фазлиддин қўяман" деб орзулаб юрган экан , ниятига етди.

Йиллар елдек учар экан...

Хаш- паш дегунча Дилафрўз университетни тамомлаб ёнгиналаридаги мактабга мутахассислиги бўйича ишга жойлашди.
Илм истаган инсоннинг йўли очилаверар экан. Бу сафар Дилафрўзга Усмоннинг ўзи магистратурада ўқиш таклифини берди.

- Ҳа нима ? - деди у иккиланиб ер чизиб турган аёлига ,- болалар катта бўлиб қолишди. Хатто буваси ва бувисининг қўлидан ишларини ҳам аста - секин ола бошлашди.
Мен ҳам ўзимдан тиниб қолдим,- Усмон шундай дея кулимсиради. У кейинги вақтларда яна сартарошлик - стилист- дизайнерлик касби билан шуғуллана бошлаган, бу сафар таниқли ва йирик сармоядор томонидан шаҳар марказида ишга туширилган, харидорлари казо- казо шоу бизнес вакиллари бўлган донғи чиққан салонга ишга таклиф қилинган эди. Иш билан бир вақтда Усмон ўз соҳаси вакиллари бўлмиш таниқли чет элликлик стилистлардан икки марта малака ошириш дарсларини ўтаб , маҳсус сертификат эгаси бўлиб улгурган эди.

Дилафрўз ўзига ўқиш учун изн теккач , яна олийгоҳ тараф йўл олди. Бу сафар у магистуратура йўналишида ўқиш учун Миллий Университетнинг журналистика факультетини танлаган эди...

Усмоннинг топиш- тутишига барака кириб қолгач , Дилафрўзнинг режаси бўйича дарвозахона тарафга икки қаватли қилиб янги иморат сола бошлашди. Абдуллоҳ ака ва Шарифа опалар қурилаётган иморатнинг қад кўтарилишига бош- қош эдилар.
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag