Get Mystery Box with random crypto!

Тафовут Маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш, уни | Sattorov qaydlari

Тафовут

Маънавий-маърифий ишларни тубдан такомиллаштириш, уни «иқтисодиётнинг жони ва руҳи»га айлантириш керак дейилади-ю, лекин унинг тарғиботига бел боғлаганларга тўланадиган маош зўрға кун кўришга етади. Ёзувчилар, театр вакиллари, маънавият ва маърифат маркази ходимлари, рассомлар, ўқитувчилар, журналистлар оладиган маош ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар, банкирлар, солиқчи ва молиячилар оладиган мояна олдида ер ва осмонча фарққа эга.

Ҳатто маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ҳам оддий кутубхона қуриш учун беғараз маблағ ажратмайди. Чунки кутубхона фойда келтирмайди. Ер ажратиб бериши, кредит ажратади, лекин беғараз эмас, қайтариш ва замонавий бино қургин, дейишади. Тадбиркор эса савдо дўкони қуришни афзал билади.

Маънавият масаласига бойлар ҳомийлик қилсагина, фойда келтиради. У даромад манбаи эмас.

Оч қорин билан маънавиятни тарғиб қилиб бўладими?!

Каналга уланиш: t.me/qayduz