2022-10-03 19:20:16
Режасиз иш келтирар ташвиш.
Бирор кунинг режасиз ўтмасин.
Эртагалик кунингни режаламай ухлама.
Ҳар режангни соатга тақа-тақ боғлаб қўйма.
Ўзингни топшириқсиз қолдиришинг — ўзингга қилган буюк ёмонлигинг ва аҳмоқлигингдир.
Ҳар кунингни режала, ҳар куни дегани бу ҳар куни дегани: ЯКШАНБАЯМ, ШАНБАЯМ, ЖУМАЯМ.
Дам олиш кунингни ҳам режала хуллас.
Ушбу доҳиёна маслаҳатларни сенга ўз ҳаётида бунга амал қилиб улкан фойдасини ва амал қилмай улкан зарарини кўрган тажрибали тўкис ёзяпти. Бир ҳафталик, бир ойлик тажриба эмас. Узоқ йиллик тажриба. Режасизлик қилиб, асосий фойдали ишларга улгурмай ўтган бир кунинг — йўқотилган энг бебаҳо мулкинг.
Билиб қўй, кейин бунинг надомати буюк, бадали оғир бўлади. Бекор ўтган вақтларинг, йилларингга ачиниб, надомат қилишинг надоматларнинг энг қаттиғи, энг аламлиси, энг оғриқлиси, энг аччиғи, ични тилиб ташловчисидир. Бу ҳолга тушишингни, буни ҳис қилишингни сенга асло раво кўрмайман. Ўзинг ҳам ўзингга раво кўрмасанг, ҳозирдан ҳаракатингни қил.
@qaydburchak
47 views16:20