Get Mystery Box with random crypto!

​​Қуръонни ёд олмасликка энг яхши баҳона “муҳими амал қилиш!” | Қайд burchak

​​Қуръонни ёд олмасликка энг яхши баҳона “муҳими амал қилиш!” Тамом, шу билан оғиз бойланади. Шу жойида жоҳиллик, калтафаҳмлик ва шайтоннинг маккорона тузоғига лаққа тушиш бор.

Ҳа, амал қилиш шарт. Кимдир буни рад қиляптими? Ёдлашга тарғиб амалнинг ҳисобидан эмас-ку. Гўё бунинг аксидек жавоб беришади, қаердан топиб олишган буни?

Нима ҳозир амал қилмоқдалару, ёдласа бирдан амал қилолмай қолишадими?

Ғалати, мантиқсизлик. Ёки:
“Баъзи қорилар бор, Қуръонни ёдлаволиб ҳар бало қилиб юришади”, “кўряпмиз қанча қориларнинг аҳволини…” каби ақлсиз жавоблар қилишади. Худди “кўряпмиз ҳижоблиларни” дейдиганлардек. Нима ўша чала “қори”ларга қараб амал қилинадими, ўшаларми ўлчов?

Аслида буларнинг бари баҳона холос. Қўяверинг, ҳамма ҳам Роббининг Каломини ёд олишдек бахтга муяссар бўлавермайди, ҳамма ҳам Аҳлуллоҳ (Аллоҳнинг аҳли) бўлавермайди. Осон эмас. Сабрсиз, заифларга насиб қилмайди бу буюк неъмат.

@qaydburchak