Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда “Келажак лидерлари” форумига старт берилди Юртими | Qashqadaryo xabarlari ™

Қашқадарёда “Келажак лидерлари” форумига старт берилди

Юртимизда ўтказилаётган “Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021” доирасида салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селексия қилиш мақсадида “Келажак лидерлари” форумини ташкил этиш белгиланган эди.

Ушбу форум вилоятимизда старт олиб, маҳорат дарслари, клуб томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан видеоролик намойиши, клуб аъзолари томонидан энг долзарб муаммолар таҳлили ва ечими юзасидан чора-тадбирлар тақдимоти, бошқарув маҳорати, бошқарувда қарорлар қабул қилиш, тарихий қадамжоларга саёҳат каби лойиҳалар тақдимотлари ўтказилмоқда.

М.Комилов.
Аъзолик @qashvilhokimligi