Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳрисабз энг намунали туман сифатида эътироф этилди Республи | Qashqadaryo xabarlari ™

Шаҳрисабз энг намунали туман сифатида эътироф этилди

Республика Маънавият ва маърифат марказида “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови ғолиблари аниқланди.

Айтиш ўринли, мазкур танловларга 14 та туман ва шаҳар ҳамда 20 та вазирлик ва идорадан ариза қабул қилинди.
Улар фаолияти Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилди ва баҳоланди.

Эътиборлиси, “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида Шаҳрисабз тумани 3-ўринга муносиб кўрилди.
Мазкур ўрин соҳибига аталган 25 миллион сўм пул мукофоти ҳамда 8 миллион сўмлик китоблар тўпламини Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз тумани бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева қабул қилиб олди.

Маълумот ўрнида: танловнинг мутлақ ғолибларига Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.