Kanal manzili:
Toifalar:
Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
13.37K
Kanalning ta’rifi
• Қашқадарёлик ҳайдовчилар учун ташкил этилган махсус канал.
• Тезкор фото-видео ва янгиликларни бизга юбориш учун: @QashAhli_AloqaBot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 63
2023-01-10 06:24:11
Қарши шаҳри ва Қарши туманини боғловчи кўприк вақтинча ёпилгани айтилмоқда.
@Qashqadaryo_reyd
2.8K viewsedited 03:24
2023-01-10 06:12:08
Қарши шаҳридаги қалин қорли марказий кўча бўйлаб туз сепиб чиқилмоқда.
@Qashqadaryo_reyd
2.7K viewsedited 03:12
2023-01-10 06:09:51
Тунда Қашқадарёнинг барча ҳудудларида кучли қор ёғди ва ёғишда давом этмоқда.
@Qashqadaryo_reyd
2.3K views03:09
2023-01-09 17:41:35
Соатлаб кутишни ўзимас-да
@Qashqadaryo_reyd
5.0K views14:41
2023-01-09 16:26:14
Бу заправка свет ўчса ҳам ишлайвераркан
@Qashqadaryo_reyd
5.5K viewsedited 13:26
2023-01-09 16:18:37
Ноқулай об-ҳаво сабаб Қозоғистонда 9 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 9 киши жароҳатланган.
@Qashqadaryo_reyd
3.6K views13:18
2023-01-09 15:56:48
Қарши шаҳрида тўй кортежларида ҳаракатланаётган автомашиналар, бошқа автомашиналар ҳаракатига ҳалақит бераётгани айтилмоқда.
@Qashqadaryo_reyd
3.5K views12:56
2023-01-09 15:50:09
Қарши шаҳрида микроавтобус йўналиши ташкил этилди.
Бугундан вилоят марказида янги йўналишли такси йўналиши иш бошлади. Ушбу 16-сонли йўналиш Хонтепа маҳалласи ҳудудидан бошланиб, вилоят болалар шифохонасида тугайди.
Ҳозирги вақтда мазкур йўналишда 10 дона замонавий микроавтобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Улар “Сфад” супермаркети, Янги бозор, Халқ банки, ҚарДУ, “Дўстлик” супермаркети, Эски бозор, Эшон шаҳид каби муҳим объектлар ёнидан ўтади.
Оралиқ интервал ўртача 5 дақиқани ташкил этмоқда. Микроавтобуслар 10 дан ортиқ ўриндиққа эга бўлиб, бир йўловчи учун йўлкира 3 минг сўм этиб белгиланган. Йўналиш узунлиги 10 километрдан зиёдни ташкил этади.
Бу йўналиш синов тариқасида очилган бўлиб, йўловчи оқими ва ўз-ўзини қоплашидан келиб чиқиб доимий қатновни ташкил қилиш белгиланган.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.
@Qashqadaryo_reyd
3.7K views12:50
2023-01-09 13:32:39
Аянчли автоҳалокат содир бўлган Яккабоғ туманининг «Мевазор» маҳалласи ҳудудидаги пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдига светофор ўрнатилибди.Афсуски шу светофор вақтида ўрнатилмагани сабаб бир оиланинг 4 аъзоси қурбон бўлди.
@Qashqadaryo_reyd
3.8K viewsedited 10:32
2023-01-09 13:28:40
Қашқадарёда «Nexia-2» уриб юборганда ҳалок бўлган тўрт киши бир оила аъзолари экани маълум бўлди.
Аниқлашича, «Nexia-2» ота-она ва унинг икки фарзандини улар пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда уриб юборган.
@Qashqadaryo_reyd
3.7K viewsedited 10:28