Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳрида микроавтобус йўналиши ташкил этилди. Бугундан в | 🚨 QASHQADARYO REYD

Қарши шаҳрида микроавтобус йўналиши ташкил этилди.

Бугундан вилоят марказида янги йўналишли такси йўналиши иш бошлади. Ушбу 16-сонли йўналиш Хонтепа маҳалласи ҳудудидан бошланиб, вилоят болалар шифохонасида тугайди.

Ҳозирги вақтда мазкур йўналишда 10 дона замонавий микроавтобус йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Улар “Сфад” супермаркети, Янги бозор, Халқ банки, ҚарДУ, “Дўстлик” супермаркети, Эски бозор, Эшон шаҳид каби муҳим объектлар ёнидан ўтади.

Оралиқ интервал ўртача 5 дақиқани ташкил этмоқда. Микроавтобуслар 10 дан ортиқ ўриндиққа эга бўлиб, бир йўловчи учун йўлкира 3 минг сўм этиб белгиланган. Йўналиш узунлиги 10 километрдан зиёдни ташкил этади.

Бу йўналиш синов тариқасида очилган бўлиб, йўловчи оқими ва ўз-ўзини қоплашидан келиб чиқиб доимий қатновни ташкил қилиш белгиланган.

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

@Qashqadaryo_reyd