Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги мун | Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Президент фармони билан бир гуруҳ қашқадарёлик соҳалар ходимлари ҳам мукофотланди. Жумладан:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

1. Искандаров Бўри - Касби туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси

2. Тураев Исок Латипович - Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан

1. Катаева Вера Сергеевна - Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

1. Ахмедова Мамагул Файзиевна - Қарши туманидаги «Момогул» фольклор-этнографик халқ ансамбли аъзоси

II даражали «Саломатлик» ордени билан

1. Суярова Нурия Эгамбердиевна - Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг неврология бўлими мудири

«Шуҳрат» медали билан

1. Қурбонов Қўчқор - Чироқчи туманидаги «Чироқчи чироқлари» фольклор-этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram