Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги мун | Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Президент фармони билан қашқадарёлик бир гуруҳ давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари ҳам мукофотланди. Жумладан:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

1. Иноятов Январ Пулатович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг фахрийлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

1. Абдурасулов Фахритдин Раупович - «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамияти бош директори

«Дўстлик» ордени билан

1 .Бегнаева Бибисора - Қарши туманидаги «Ертепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси

2. Бобоев Абдираҳмон Юсупович - Чироқчи туманидаги «Абдираҳмон бобо асали» хусусий корхонаси раҳбари

3. Жумаев Араббой Ражаббоевич - Муборак тумани «Муборак» қоракўлчиликка ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамияти бош чорвашуноси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

1. Рустамов Нодир Сохибович - Қарши шаҳридаги «NR Construction and Design» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

2. Тухтаев Ёри Қурбонович - «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг цех смена бошлиғи

«Жасорат» медали билан

1. Иботов Толибжон Шомирович - Қарши шаҳридаги «Қарши ҳамкор инвентор» оилавий корхонаси раҳбари

«Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошганлар)

1. Тохиров Шенна - Шаҳрисабз тумани

«Шуҳрат» медали билан

1. Тошова Гулсум Жумаевна - Миришкор туманидаги «Янги Миришкор агропилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси

2. Юлдашова Комила Қаршиевна - Яккабоғ туманидаги «Комила Қаршиевна» хусусий биолабораторияси раҳбари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram