Get Mystery Box with random crypto!

​​'UZBEKISTAN GTL' КОМПАНИЯСИНИНГ 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН СТИ | .

​​"UZBEKISTAN GTL" КОМПАНИЯСИНИНГ 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН СТИПЕНДИЯ ДАСТУРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

Синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи учун кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтириш, иқтидорли талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида "Uzbekistan GTL" МЧЖ 2020-2021 ўқув йили учун стипендия дастурини эълон қилади.

Стипендия дастури, иштирок этиш шартлари ва бошқа батафсил маълумотларни Компаниянинг расмий веб-сайти www.oltinyolgtl.com ва телеграм-каналида @uzbgtl билишингиз мумкин.

Стипендия дастурида иштирок этмоқчи бўлган талабалар жорий йилнинг 15 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйҳатдан ўтиш

Эслатиб ўтамиз, "Uzbekistan GTL" компаниясининг стипендия дастури 2019-2020 ўқув йилида таъсис этилган. Дастур ғолибларига Компания томонидан бир ўқув йили давомида маҳсус ойлик стипендиясидан ташқари, Компаниянинг офисларида малака ошириш, GTL заводида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётларини ўташ, шунингдек ўқишни тамомлаганидан сўнг, ўз мутахассислиги бўйича ишга қабул қилиниш имкониятларига эга бўлади.