Get Mystery Box with random crypto!

Хўп ,- деди Фирдавса Саид Исмоил узатган бокалдаги шарбатдан б | 📚QAMASHI TAKM📚

Хўп ,- деди Фирдавса Саид Исмоил узатган бокалдаги шарбатдан бир хўплаб столга қўяр экан,- сиз айтганча бўлсин ...
   Саид ака , сиздан бир нарсани сўрасам майлими ? - Фирдавса ўзини қизиқтирган саволга жавоб олишдан ўзини тия олмади ,- агар ҳаддимдан ошган деб ҳисобласангиз жавоб бермаслигингиз мумкин.
   - Сўранг , - дарҳол жиддийлашди йигит ,- иложи борича жавоб қайтаришга ҳаракат қилганим бўлсин.
   - Гавҳархон опам билан уч йилдан буён бирга яшамас экансизлар , унга нега шу вақтгача расман ажралишмагансизлар ?
   Саид Исмоил ўпкасини тўлдириб нафас олди ва ҳомуш тортганча гапира кетди:
   - Дунёда шундай муносабатлар бўлади- ки, баъзан улардан истаб ҳам воз кеча олмас экансан. Мисол учун ота-она учун ўзига фарзанд танлаш имкони йўқ. Фарзанд , жигарлар учун ҳам худди шундай. Бу борада Аллоҳ кимга кимни раво кўрса ҳеч қандай шартларсиз қабул қилинади, бошқа илож йўқ. Гавҳархон ҳам мен учун шундай - Аллоҳ тақдир қилганим эди. Унга бир кўришда ошиқ бўлганим рост эди. Ўша кезлари у осмондаги ой каби қўл етмас , мен эса оёқ остидаги бир сиқим тупроқ каби ношудгина бир йигит эдим. Ўз вақтида мен Гавҳархонга уйланиш ҳақида орзу ҳам қила олмаганман , бироқ оламлар Роббиси истаса бари осон экан. Гавҳархонга ҳам ана шундай осонгина уйландим. Ўн тўрт йиллик турмушимиз ёқимли бир тушдек ўтди- кетди. Ва кунларнинг бирида уйқудан уйғондим- у , Гавҳархон билан бошқа яшай олмаслигимни тушуниб етдим. Бунинг ўзига яраша сабаби бор эди. Руҳсат берсангиз ўша сабабни айтмасам. Буни айтиш , тан олиш мен учун оғир. Ажралишганимиз, яъни бирга яшамаяпганимизга ҳам уч йил бўлибди. Мен кўпинча Гавҳархон билан нима учун барига узил - кесил нуқта қўймаганимга ўзим ҳам ҳайрон бўлардим. Кейинчалик билдим- ки , кўнглимга бир инсонни осонликча киритмас эканман ва ундан осонликча воз кечиб кета олмас эканман. Гавҳархонни менга Аллоҳ синов сифатида йўллаган эди. Синовга эса сабр қилинади. Мен бўлсам ўша синовимни беҳад севган эдим.
    Буни қаранг . Буларнинг барини тушуниш учун ўн етти йил керак бўлибди. Гавҳархон энди бутунлай бошқа аёлга айланиб улгурганлигини эса Жаннат билан Фирдавсани фарқига етган куним ҳис қилган эдим, - бу сўзларни эшитган Фирдавсанинг юзларига қизиллик югурди. У ҳижолатдан бош кўтара олмай қолди . Саид Исмоил эса шунча йиллар давомида юрагида йиғилган дардларини бўшатиб олишга интилар эди,- хуллас охири мен Гавҳархонни қўйиб юборадиган вақтим келганлигини тушуниб етдим...
- Ярангизни билиб- билмай тирнаб қўйганим учун кечиринг,- узр сўрашга интилди Фирдавса , - мен...
   - Ҳеч қиси йўқ ,- уни юпатишга интилди Саид Исмоил ,- мен билан тушлик қилишга рози бўлиб кўнглимни кўтардингиз. Сизга катта раҳмат ...
   Гавҳархон Фирдавса шу қадар тез имзо чектирилиши лозим бўлган ҳужжатни сўрайди деб таҳмин қилмаган эди . Қизнинг сўроғи бир зумда фикр- у хаёлини тўзғитиб юборди :
  - Бунчалик тез ? - ўйлади у , - тўғри ўша ҳужжатни тайёрлаб қўйганимга анча бўлган , бироқ Фирдавса уни шу қадар тез сўрашини ўйлаб кўрмаган эканман...

( давоми бор)

Муаллиф : Хазонрезги