Get Mystery Box with random crypto!

Сиз сира Гавҳархоннинг ҳижолатини қилманг. Қанча пул берган бў | 📚QAMASHI TAKM📚

Сиз сира Гавҳархоннинг ҳижолатини қилманг. Қанча пул берган бўлса ҳам сизни бу қадар дил оғриқлари асосида азоблагани ҳисобни тенглаштириб қолишга ўтиб қолса керак. Қолаверса менга олиб келиб қўл қўйдиришингиз лозим бўлган ҳужжат унга сизга сарфлаганидан бир неча юз баробар кўп фойда келтиради. Бу тарафдан виждонингиз қийналмаса ҳам бўлаверади. Сизнинг ҳисобингизга тушириб беришим керак бўлган пул эса тахминан уч юз эллик минг долларга етиб қолган. Аниғини билмайман, сабаби сайд орқали бу рақамлар кунда янгиланиб бормоқда.
   Фирдавса Саид Исмоил айтган миқдорни эшитиб кўнгли ўртаниб кетди. "Шунча пул-а ,- ўйлади у надомат билан ,- аммо қани эди бу пулларга ойижонимни ҳаётга қайтаришнинг иложи бўлганда... Афсус- ки , пул билан эришиш мумкин бўлмаган нарсалар кўп экан бу дунёда . Мана биттаси Саид ака. Шунча давлати бор- у , аммо кўрар кўзига қувонч бўладиган бир дона фарзанди йўқ"
  - Фирдавса ? Нималар ҳақда ўйлаб қолдингиз?
   Саид Исмоилнинг саволи қизнинг ҳушини ўзига келдирди.
   - Шунчаки ўзим. Назаримда энг биринчи қиладиган ишим Гавҳархон опам билан ҳисоб - китобни ўз ўрнига қўйиш бўлиши керак. Мен шу бугуноқ улар билан учрашиб ўша ҳужжатни беришларини сўрайман. Сиз унга қўл қўйиб берганингиздан сўнг опам билан орани очиқ қилиб барчасини бошидан бошлайман.
   - Бу қарорингизни ёқлайман,- деди Саид Исмоил Фирдавсанинг бокалига шарбат қуяр экан ,- фақат унга орамизда бўлиб ўтган суҳбатни айтмасангиз. Вазият чигаллашиб кетмасин яна. Сиз худди келишганигиздек ҳужжатни олинг- у , унга имзо чекиб берганимдан сўнг уни ҳеч нарса бўлмагандек яна эгасини қайтаринг. Шу билан ўзингиз айтган ўйиндан чиқинг. Тамом - вассалом.