Get Mystery Box with random crypto!

ли ўксимасин деб онам раҳматлик мени қўярда қўймай пойтахтга ю | 📚QAMASHI TAKM📚

ли ўксимасин деб онам раҳматлик мени қўярда қўймай пойтахтга юборганди анорга. Ўшанда ҳозиргидек бозор ривожланмаган бир пайтда онам сенга деб мени юборганди, ўшанда бир каропка анор олиб келгандим, онам эса ҳаммасини сенга едиргани эсингдан чиқдими? Нега шуларни эсламайсан–а онаси, –дея куйинди Шавкат ака.

–Мен келинингизга ўхшаб писмиқ ва гадой эмасдим, боримни ўртага қўярдим, мана бунингиз бугун қулупнойларни сандиқчамга яшириб еб юраман деди, безбет, ўғлим ҳам унга шалпайиб қўшилиб ўтирибди эркак бўлмиш.

–Э–ээээ, сенгами, Худо бас келсин–еее, овқатниям заҳар қилдинг, –деб Шавкат ака ўрнидан туриб кетди. Илёс ва Сарвихон буларнинг барчаси сароб эканлигини англаб, ичидан узилди…

……………………..

Кун ботади, тонг отади, кунлар изидан кунлар ўтади. Сарвихоннинг хомиласи ҳам тўрт ойни қаршилаб қолган. У бу ойлар орасида не бир кунларни кўрмади, ҳатто хомила тушиб қолиш даражасигача борди, қайнонасининг шарофати билан у ўн кунлаб ота–онасининг уйида кўрпага михланиб ётиб қолди. Совуқнинг кунида кир ювиш, иссиқ тандирда нон ёпиш, оғир юмушларни қилиш Сарвихоннинг бўйнида эди. Қайнона бўлмиш ёрдам беирш нари турсин, аксинча, хомиласидан сўнг унга юмушлар сонини кўпайтриди, ниманмиш, қанча ҳаракат кўп қилинса, хомила шунча соғлом бўлармиш. Бу нарса ўз кучини кўрсатиб, хомланинг тушиб қолишига бир баҳя қолди, аммо Илёс хотинини онасининг уйига олиб бориб, то соғайгунча олиб келмади. Чунки онаси уйда унга бераҳмларча иш буюрар, хомласи ҳақида буткул қайғурмас, ҳа деганда ўзини мисол келтирарди. Меҳри хола қизининг бу ярим ялтироқ, ярим қорамтир бахтидан қайғуда эди. Қудасининг хурмача қилиқларию қизига бераётган азобу ситамларини билса ҳам бир оғиз гапиришга ботинолмасди. Оғзи полвон Гулнор опа қудаларини умуман писандга илмас, рўй–рост қилиб гадойлар деб жаврарди. Аслида, Шавкат ака ҳам қудасидан унча бойроқмас, уй–жойини ҳисобга олмаганда, шуни ҳам Илёснинг Россияга боргани шарофати билан қуриб олган. Бўлмаса Шавкат аканинг иши уйни тебратиб туришга етади, холос. Гулнор опа эса уйда, бекорчи. Унга кибр отасининг ҳовлисидан ўтиб келиб мерос қолган, чунки Гулнор опанинг отаси ўз даврининг бардам одамларидан эди.

………………………

Март ойи… Баҳор, дилларга муҳаббат уруғини сочиб, ўзининг ёмғирли тунлари билан уруғларни ўлкан дарахтга айлантира оладиган мўъжизакор фасл. Бунда бутун борлиқ янгитдан чирой очиб, бутун табиат худди энди туғилган чақалоқдек покизага айланади. Дарахтлар куртак ёзиб, бутун ҳаётини бошидан бошлайди. Адирларни айтмайсизми, сарғайиб тупроққа айланиб кетган адирликлар бир зумда яшиликка бурканади. Ана табиат мўъжизаси, бутун борлиқ янгиланади, қанийди… Қанийди инсон қалби ҳам баҳор келиши билан худди табиат сингари эски ҳаётини ташласаю янгитдан чирой очса, яшнаса, яйраса. Балким ўшанда Гулнор опадек қайноналарнинг қалбига илиқлик кириб, яхши томонга ўзгарса. На яхши сўз, на ёмон сўзни ёқтирадиган Гулнор опа ўзининг хурмача қилиқларини ҳеч ташламасди. Бу орада Илёснинг Россияга кетиш вақти ҳам бўлиб қолган эди. У ҳамроҳлари билан бирга сафарга кетиш тараддудини бошлаб юборди. Бу эса Сарвихон учун аламларнинг ибтидоси эди. У қанчалик ялинмасин Илёсни бу йўлдан қайтара олмасди.

–Бегим, қўйинг, Россияга борманг. Ўзимиздаям иш кўпку, ана қанча одамлар ўзимизда ишлаб рўзғор тебратишяпти.

–Мен жўраларимдан айрилиб шу ерда ишлашни хоҳламайман. Кейин машинам ҳам анча эскириб қолди. Уни янгисига алмаштиришим кераки.

–Бегим, ахир…

–Бўлди, бўлди жоним, узоғи билан саккиз ойда келаман. Сен унгача менга қўчқордек ўғил туғиб берасан. Мен келиб икковларингни бағримга босаман. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, –деб Сарвихонга тасалли берди. Сарвихон кўзидаги маржон ёшларини юзига томизиб бу ойлар мобайнидаги қора кунларининг қай даражада ўтишини ўйларди. Илёс кетса унга суянчиқ йўқ, бутун куни қайнонасининг зуғумига боғланади. Неча марта кўнглини олай деб ширинсўзлик ҳам қилди, барибир бефойда. Ҳаётда шундай оналар ҳам, қайноналар ҳам учраб туриши, афсуски муқаддас оилаларнинг илдизига болта уради…

……………………….

Куни келиб Илёс сафарга жўнаб кетди. Жўнаб кетишидан олдин Сарвихон уни қўйиб юбормаслик учун маҳкам бағрига осди, аммо бешаф