Get Mystery Box with random crypto!

р, илондек тўлғониб сени ўзига бўйсундириб олди. –Етар, эна, | 📚QAMASHI TAKM📚

р, илондек тўлғониб сени ўзига бўйсундириб олди.

–Етар, эна, бўлди дедим. Шуям бировнинг боласику, нега бунча уни қийнайсиз, шунча вақт чидадим, онам деб ҳурматингизни қидим, бугун сабрим тўляпти тушундингизми? Мен биров учунмас, хотиним ва болам учун олиб келгандим қулупнойни, сизам онасиз, аёлсиз, буни мендан ҳам яхши биласизку, нега тинч ҳаётимизга заҳар соласиз, қачонгача эна, –ўзини тутиб туролмади Илёс.

–Кўрнамак бола, сен ўз онанга бақирдингми? Шу манжалақи хотинингни деб менга тик боқдингми? Ҳе, бола, қарғишимни олма, кўкармайсан, билдингми, кўакрмайсан, –овози титради Гулнор опанинг.

–Аяжон, илтимос, ўғлингизни қарғаманг, мана мени қарғанг, фақат ўғлингизни қарғаманг, ҳамма айб менда, менда аяжон, –деб зорланиб йиғлашга тушди Сарвихон. –Қулупнойни мен тайинлаган эдим, уни мен ейман деб тайинлаган едим, ўғлингизда айб йўқ аяжон.

–Иккиюзламачи, сен ўғлим билан менинг орамизага қора девор тушурдинг, сенинг касофтангни деб уйимда ҳар куни жанжал, ҳаловатимизни ўғирладинг зоти пас, афтинг қурисин, –деб елим халтадаги қулупнойларни олиб Гулнор опа ўз хонасига равони бўлди…

–Қачонгача, қачонгача бегим, мен тамом бўлдим, сабрим қолмади, сабрим қолмади, –деб ўксиб йиғлай бошлади Сарвихон.

–Йиғлама, йиғлама жоним, ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Янги ҳовли қуриб бу ҳовлидан кўчиб чиқиб кетамиз, мен, сен ва фарзандларимиз бир бутун оила бўлиб яшаймиз. Ўшанда бу кўргуликларинга нуқта қўйилади. Онамнинг уйига меҳмон бўлиб келамиз, ўшанда қадрли бўлсак ажабмас, –деб Сарвихонни бағрига босиб, сочларини силай бошлади. Бу сўзларгина Сарвихонга яшашга куч берарди. Уни фақат шу сўзлар ушлаб турарди бу хонадонда.

–Қулупной егим келганди, томоғим тушди, ҳаммасини олиб кетди, –йиғисини тўхтата олмади Сарвихон.

–Ҳали ўзим яна олиб келиб бераман. Онамга тенг бўлиб жанжаллашиш бефойдалигини биласанку, –деган ҳам эди Нурия синглиси косада қулупной олиб келиб қолди. Ҳали 6–синфда ўқиганлиги боис унча нарсаларга аҳамият бермайдиган қизча эшикни тақиллатмасдан кириб келди.

–Ака, мана буни янгам есинлар экан. Қорнидаги жиянчамга катттттааааа фойда экан, –деди Нурияхон.

–Ким бериб юборди Нурия?, –ҳайрат билан сўради Илёс.

–Энам берди. Айтдиларки, янгам уйга чақалоқ олиб келар экан. Аммо янгам шуни баҳона қилиб ишламай ётиб олмаслиги керак экан, отамга айтди, –деб барча гапларни етказиб келди қизча.

–Раҳмат дегин энамга, сенгаям раҳмат, мана бу сенга, –дея икки дона қулупной узатди.

–Йўқ, мен емайман. Энам еманглар, янганга булар деб ҳаммасини музлаткичга солиб қўйди, биронтанг тегманглар, бўлмаса таёқ ейсанлар деб уришди, –деб бўлган гапларни айтди.

–Олинг Нурия, олинг енг, ширин экан, –деб Сарвихон қулупнойларни қайнсинглисига едира бошлади. –Ширинмикан?

–Ҳаа, ширин экан.

–Ана бу бошқа гап, –деди Илёс синглисига жилмайиб.

–Раҳмат, –деб Нурия хонани тарк этди. Илёс ва Сарвихон кутилмаган воқеадан гангиб, на хурсанд бўлишини, на хафа бўлишини билмай қолишди. Ҳартугул бу шунча кунлардан буён Гулнор опанинг илк яхши тарафга ўзгариши эди. Ҳарқалай у–она, у ҳам боланинг азиз неъматлигини яхши билади. Балким бу меҳрибончилик фақатгина келинининг қорнидаги боласи учундир, аммо барибирам яхши тарафга бир қадам ташланган эди. Келин–куёв шуларни ўйлаб кўнгли бироз хотиржам бўларди…

……………………….

Муҳаммад Юсуфнинг шундай мисралари бор…

Ёмон кунлар бир кун,
Яхши бўлар–у,
Ёмон одам яхши
Бўлмас ҳеч қачон…

Қон билан кирган феъл–атвор жон билан чиқар. Гулнор опанинг бу меҳрибончилиги дақиқаларгача чўзилди, холос. Аслида, у ўғлининг айтган гапларига аччиқ қилиб қулупнойларни, ҳатто болаларига едирмай заҳарига шу есин қабилда музлаткичга солиб қўйган экан. Буни Илёс ва Сарвихон кечки овқат вақтидагина билишди. Оилавий овқатланиш маҳали Гулнор опа Шавкат акага гап солиб қолди.

–Бошимда эрим бор, эрдай бўлиб сизам мен ва болаларига ҳеч замонда қулупной олиб келмагансиз. Ўзим бориб олиб келсам бор, бўлмаса йўқ.

–Шу масалани яна очма хотин. Олиб келса келнинга олиб келибди, бегонагамаску, набиранг учун фойдали экан, нима қилибди олиб келса? Менам сенга анор олиб келганим эсингдан чиқдими? Илёсга бошқоронғу бўлганингдаям айнан январ ойи эди. Сени кўнг