Get Mystery Box with random crypto!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг с | الإسلام في قلوبنا

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларнинг сафларини текислашга киришдилар. Сафларни текисларканлар, ажиб бир воқеа юз берди. Қўлларида камон ўқи бўлиб, шу билан сафни текислаётган эдилар. Савод ибн Ғазийянинг гавдаси сафдан чиқиб турган экан, унинг қорнига камон ўқи билан туртиб: «Текислан, эй Савод», дедилар. Шунда Савод: «Ё Росулуллоҳ, мени оғритдингиз, қасос истайман», деди. У зот қоринларини очиб: «Майли, қасосингни ол», дегандилар, Савод у зотни қучоқлаб, қоринларини ўпди. «Нега бундай қилдинг, эй Савод?», дедилар. Савод деди: «Ё Росулуллоҳ, кўриб турганингиздек, жанг олдида турибмиз. Шу боис сиз билан бўлган охирги ҳолатим баданингизга баданим тегиши бўлишини истадим», деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга яхшилик тилаб дуо қилдилар.

Ар-роҳийқ ал-маҳтум. "Бадр жанги" бобидан. СафиюрРоҳман Муборакфурий.