Get Mystery Box with random crypto!

Сўзлар- ўзликнинг ифодаси. Катта дарахтлар кичик уруғларда яши | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

Сўзлар- ўзликнинг ифодаси. Катта дарахтлар кичик уруғларда яширинганидек, кишининг асл кўриниши сўзларда яширинган бўлади. ТИЛИ бошқа, дили бошқа мунофиқлар бир кунмас бир кун ўз сўзларидан илинадилар. Бугун уларнинг мунофиқликларини яширган ширин сўзлари эртага заҳарга айланиб, фош қилади. Чунки заҳарнинг устини ширин қобиқ билан қоплашнинг фойдаси йўқ. Қобиқ емирилади, заҳар эса заҳарлигича қолади.
Осмондан қор ҳам, дўл ҳам, ёмғир ҳам ёғади. Бу ёғинлардан экинзорлар ё яшнайди ёки фалокатга учрайди. Инсон оғзидан чиққан сўзлар ҳам бамисоли қор, ёмғир, дўл кабидир. Улар кишиларга ё ҳаёт бағишлайди, ё ўлдиради. Яъниким, қор вақтида ёғса- ҳаёт манбаи, бевақт ёғса- талофат.

Тохир Малик "Тилингни авайла"