Get Mystery Box with random crypto!

Психологик таьлим

Telegram kanalining logotibi qalbgavhar_onalar_tabriklar — Психологик таьлим П
Telegram kanalining logotibi qalbgavhar_onalar_tabriklar — Психологик таьлим
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.81K
Kanalning ta’rifi

Психологик қизиқарли маълумотлар

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

3

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-08 05:43:12
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Ассалому алайкум варохматуллоху вабарокотух!
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар,
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши.
Лекин ҳар бир қалбга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши.

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Субҳаналлоҳил Аъзим»

Бугун қалбингизга зикр экдингизми,тилингизни Аллоҳни зикри билан ифорлантирдингизми?


https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
155 views02:43
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:55
Эзгулик улашинг...

Ҳаётингиз мўжизавий ўтишини истайсизми ? Буни иложи бор !
Бунинг учун бизнес бошлаш, миллионларга эга бўлиш, йиллаб таълим олиш шарт эмас.

Эзгулик улашинг - мўжиза узоқ куттирмайди !

Йўлингизда учраган инсонга самимий табассум қилинг, дўстингиз ҳаққига ҳуфёна дуо қилинг, отангиздан маслаҳат олинг, онангизга уйингиз ёнида ўсаётган гулдан олиб боринг, қариндошларингизни сабабсиз зиёрат қилинг, яқинингиздаги дўконга кириб қарз дафтарида исми турганлар учун тўлов қилинг, истиғфор айтинг, шукрона келтиринг ...

Бу рўйхатни узоқ давом эттирса бўлади. Реал ҳаракат қилмас экансиз, кутиш Сизни емиради !

Сиз эзгулик улашиб, Оламга муваффақият учун муносиблигингизни исботлайсиз !

Моникен фабрикаси ролиги

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
235 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:55
Эй одамлар! Аёлларингизга гўзал муомала қилинг, қалбларга илтифотли, бошқаларга меҳрибон бўлинг, ҳисларингизга эрк берманг, ўзгаларга, айниқса олимга яхшилик қилинг.
Ғазабингизни яширинг, бировнинг гуноҳини кўрмасликка олинг. Сизга етадиган ёмонликка кўзингизни юминг. Хатони кечиринг ва ўзгаларнинг айбини тупроқ остига кўминг. Шунда одамларга суюкли киши бўласиз.

Доктор Оиз Қарний.

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
143 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54 ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.

Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
132 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54
Тафаккур

Шайтон, Боязид Бистомийнинг ҳузурига талаба суратида келди. Шайхни ўз йўлига солиш учун йигирма йил ҳаракат қилди. Аммо, бу ишни уддасидан чиқа олмади.
Бир куни охири шундай деди:
-- Устоз, сиз мени кимлигимни биласизми?
--Сени илк келган кунингдан бери танийман. Сен лаънати шайтонсан.
Шайтон:
-- Мен шунча умрим мобайнида қанчадан қанча инсонларни қийинчиликсиз ўзим ҳоҳлаган йўлга солдим. Аммо, Сиз каби тақволи инсонни кўрмадим. Сизни бирон марта бўлса ҳам йўлингиздан адаштиролмадим....

Шунда Шайх ҳазратлари ғазаб билан:
-- Сен йигирма йилда эришолмаган нарсанга бир онда эришмоқчимисан?
Мени ўзини ўзи яхши кўриш балосига ташламоқчимисан? Йўқол бу ердан!!..

Шайтон шу сўзлардан сўнг буткул умидсиз ҳолда шайхни тарк этди!

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
131 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54
Иброҳим Адҳам шундай ҳикоя қилади:
"Маккада, Ҳарами шарифда эканман, бир куни Каъбанинг ходимлари мени ташқарига чиқаришмасин деб тўшакка ўралдим ва ичкарида қолдим.
Ярим тун бўлди. Ҳарами шарифнинг эшиги очилди ва бир Шайх ичкарига кирди. Ёнида яна қирқ киши бор эди. Шайх меҳробга ўтди, икки ракъат намоз ўқишди.
Нима бўлди-ю, ораларидан бири менинг борлигимни билиб қолди ва" Бу ерда кимдир ётибди, у биздан эмас", деди. Шайх кулимсираб: "Бу Иброҳим Адҳам, қирқ кундирки ўқиган намозини ҳаловатини топа олмаяпти", деди.
Чиндан ҳам аҳволим шундай эди. Дарҳол ҳузурига бориб салом бердим, этагига ёпишдим ва ундан: " Худо хайрингни берсин, бунинг сабаби нима? Ибодатдаги ҳаловатим нега йўқолди? " деб сўрадим.
Шайх: "Фалон куни хурмо сотиб олаётганингда мева тортиларкан, ерга тушган бир дона хурмони меники деб олдинг. Ваҳоланки, у сотувчиники эди. Шу боис маънавий даражанг тушди", деди. Эрталаб сотувчини топдим, у билан ҳалоллашдим, розилигини олдим.

https://t.me/Psixologik_Talim
123 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54
Тўрт нарса кишининг яхши эканига далолат қилади:
- тилининг ростгўйлиги;
- дўстларининг хато- камчиликларини кечириши;
- замона аҳлининг таниқли кишисига саховат кўрсатиши;
- таниш ва қўшниларига озор беришдан тийилиши.

Ҳасан Басрий.

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
127 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54
Шуни тушундим-ки " ўқи, илм ол " дейиш жудаҳам осон экан.
Ҳар ким узоқдан туриб илм олишни тарғиб қилади. Атрофдагилар ҳар доим билимли бўлиш кераклигини таъкидлашади.
Мингларча инсонлар илм ҳақида кўплаб эслатмалар беришади.
Лекин, билишмайдики ҳар кимнинг вазияти ҳар хил.
Баъзилар кимдан илм олишни, қандай илм олишга иккиланишади, кимдандур сўраса ярим чала жавоб олиши аниқ! Ҳеч ким илмини бўлишгиси келмайдию, лекин, илм олиш ҳақида жар солишади.

Қанақа инсонлар бор илмга ошно, йиллаб илм олишади кичик кичик шаҳарларда, имкониятлари шу билан чегараланган, бошқалар каби чет элларга кета олмас балки, кимдир келиб имкониятларини қоплаб бера олмас.
Билсанг уларнинг илми ўша четта ўқиганлардан ҳам зиёда лекин бошқалар бе ҳабар!

Майли уларни дунё танимади, ҳеч ким билмасада умматга фойда келтирадиган авлодлар улғайтиришади уларнинг илми охиратларига заҳира бўлди. Бахтли инсонлар.
"Илм олинг!" ни эмас "илм беринг!" дейишни ўрганишимиз керакдир балким.

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
142 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 19:50:54
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бошқаларга қилинадиган яхшиликни фарздан кейинги ўринда туришини баён қилиб шундай дедилар:
 “Фарзларни адо қилишдан кейинги ўринда турадиган Аллоҳга энг суюкли бўлган амал бу мусулмонинг қалбига хурсандчиликни киритишдир”.

Шунинг учун Шайх Абдуллоҳ Ҳошим раҳматуллоҳи алайҳ қозиликдан келган маошнинг тенг ярмига ширинлик сотиб олиб, ўзлари билан олиб юрар ва ҳар доим учратган болага ширинликдан бериб, уни хурсанд қилар эдилар.
177 views16:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 05:03:40 ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.

Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim
328 views02:03
Ochish/sharhlash