2023-05-22 07:58:16
#кундузги_тилак.
Омонмисиз ғойибона суҳбатдошим!
Бугун сизлар билан жайдарича саломлашгим келди:
Тану жонингиз соғ- кексаларимиз айтадигандек "опоғ" мисиз?!
Доимо ҳотиржамлик сизни тарк этмасин деймиз!
Еган-ичганингиз ҳотиржамлик бўлмаса- жойига тушардими?!
Тўғрими?!
Тинчлик бўлмаса- чойнинг таъми, шакарнинг шираси сезилиб, уйингиздаги болажонларнинг кулгуси қулоғингизга кирадими?!
Аввало тинчлик бўлсин!
Ширин жон- азият-у оғриқдан, ғам-у ташвишдан офиятда бўлсин!
Бемаҳал ўлимдан, қуруқ туҳматдан, бало-офатдан Аллоҳ таолонинг ўзи бизни асрасин!
Тонг бизга "бугун қиламан" деб қилолмай юрган ишларимизнинг ҳайрли мавриди билан келсин!
Ушбу дуолар ижобатини чин дилдан тиловчи: канал ижодкорлари.
https://t.me/Qalbgavhar
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Калбимда Сенсан
4.3K viewsОлисдаги Соғинчим -Наврўзахоним, edited 04:58