2023-04-29 18:54:39
Отаси учун...
-Аҳмоқлик!-дедим мен у кишини бозорнинг ўртасида кўриб.
Бадавлат одам қиммат кийимларда садақа сўраб турса хунук кўринар экан.
Қўша- қўша уй, машина, заводларга эга бўлган Ботир ака бозор ўртасида: "Худо йўлига садақа қилинг, " -деб тургани менга бошқача кўринди.
"Ўлееее, одам бўлмай",- дейман пичирлаб.
Наҳотки, мана шунча бойликка садақа сўраб етган бўлса?! Яғеее, унчалик эмасдир?
Ахир ёшлигидан меҳнатдан бош кўтармаган инсон эдику."
Кўнглимда шубҳалар илдиз отаверади. Бир бу ён босилсам, бир бу фикримни устун биламан.
Йўқ.... шарт бориб юзига тупуриб юборишга ўзимда куч топа олмаяпман.
Менинг қизиқишим ортгандан ортиб бораверди.
Не кўз билан кўрайки, инсонлар узатган пулларни олгани йўқ.
Пулни олиб, уларга нимадир дея пулни қайтиб узатяпти.
Қизиқ!
Қизиқишим янада ортиб бораётганидан илдам қадамлар билан Ботир акага яқинлаб қолганимни сезмабман.
Чўнтагимга қўл суқдим. Бирор сўм олиб узатсамми, дея ўйлаб,фикримдан қайтдим.
Нега у пулларни қайта узатяпти?
Тағин бир савобталаб киши пул билан яқинлашди.
Пулни олди-ю, «илтимос шу пулга нон олиб келиб беринг»,дея қайтиб узатди.
Нега энди айнан нон?
Мен ҳам югуриб бориб бир жуфт нон олиб, Ботир ака томон шошилдим.
Йўқолиб қолибди. Наҳотки, кетиб қолган бўлса?
Мени кўрган бўлса ўрнини алиштирдимикин?
Қўлимдаги нонни қўлтиққа уриб, излана бошладим.
Бозорни икки айланиб топа олмадим.
Уйга қайтаман деб машиналар тўхташ жойига яқинлашганимда Ботир акани машинасида кўриб қолдим.
Машинадан тушиб,мени чақирди. Бирга олиб кетмоқчи экан.
Машина ўриндиғига ўтирдим-у, тилимда турган гапни айта олмаяпман.
Қўлтиғимда иккита нон.
Сизга олгандим деб айтиш, сизни кўргандим деб сўз очиш роса оғир бўларкан.
Бир гап бўлар дея сўз бошладим.
-Бу дейман , бозор-ўчарга келганмидиз?
-Э йўқ. Нимасини айтсам экан.
Отам касал бўлиб қолди. Шифокорлар бизнинг касалимиз эмас деб қайтариб юборди. Аёлларни биласиз фолсиз иши битмайди.
Қайсидир фолчи уч кун садақа сўраб, садака нонни овқат қилиб беринглар дебди.
Бугун иккинчи кун. Отам учун ҳар нарсага тайёрман.Садақа сўраб қайтяпман.
Кўзларига ёш олди Ботир ака.
Тўқсонга яқинлашиб қолган Амир бригадир касал эканини эшитгандим. Лекин тўқсоннинг тагида бўлса ҳам отасининг саломатлигини истаб не бўлса тайёр ўғилнинг борлиги ҳам кўнгилни бўшатиб юборар экан.
Мен ҳам қўшилиб йиғладим.
Қўлтиғимдан нонни олиб узатдим.
-Мана шуни ният қилиб олгандим.Амир бувани кўргани бир алоҳида ўтаман.
Уй олдида тушиб қолдим.
Орадан кўп вақт ўтмасдан Амир бува кўча -куйда пайдо бўлди.
Анча бақувват бўлиб қолибди.
Ўзимча фолчининг айтганлари-ку бир гапдир, аммо фарзандлар меҳри шу инсонни оёққа турғизган дея фикр қилдим.
Бир куни Ботир ака қўлимга даста пул тутқазди.
-Ука, мана шуни ол. Отам ўша куни сен берган нонларни саралаб, шуни синдириб бер-чи, деб айтдилар.
Ҳаммаси бир хил нон бўлса-да шунинг мазаси бошқача экан.Эгасини рози қилиш керак деб қолдилар.
Истасанг ўзингга ол, истасанг нонвойни топиб рози қил.
Мен эса бозор кезиб менга нон сотган нонвойни топа олмадим. Нонвойлар растасида бирор одам ўша одамни эслай олмаслигини айтди.
Бозор ўртасида қотиб қолдим.
Наҳотки, мен бу дунёга тегишли бўлмаган инсондан нон сотиб олдим, наҳот ўша кун мен нон учун пул беришни унутибман...
Нуриддин Зиё
https://t.me/Qalbgavhar
9.9K viewsОлисдаги Соғинчим -Наврўзахоним, 15:54