Get Mystery Box with random crypto!

БЕГОНА АЁЛ Дунёдаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага | Калбимда Сенсан

БЕГОНА АЁЛ

Дунёдаги яхши одамлардан бири Баходир эди. Хаммага ёрдам берар, уларни хурсанд килишга харакат киларди. Охирида узи энг бахтли инсонга айланарди. У соф юракли одам эди.
Бир куни дукондан чикаётганда еш бир аёлнинг ахволи диккатини тортди. Ранги учган, куллари совкотган ва  буйни букилган эди.
- Нега бу ахволда экан, - деб уйлади.
Аёл Баходирни кургач, дарров олдига борди. Огир ахволидан нолиб:
- Менга факат сиз ёрдам бера оласиз, -деди.
Баходир хавотир ола бошлади. Аёл гапида давом этди:
- Менинг эрим йук, уч ёшли ўғлим касалманд, операция учун катта пул керак. Боламни ташлаб ишлай олмаяпман. Операция пулига сиз ёрдам бера оласиз...деб илтижо килди.
Баходир дарров дўконга кирди ва савдо пулин борини берди. Аёлга:
- Иншооллох хохласа болангга фойдаси тегади, -деди.
Аёл хурсанд бўлиб пулни олди ва у ердан кетди.

Баходир эса кўнгли хотиржам уйига кетди. Ўғлини қучогига олганда уша
аёл яна ёдига тушди. Ёрдам берганидан яна узини бахтиёр хис этди.
Орадан уч хафта ўтди. Баходир хонасида газеталарни кўриб чикаётганида уша аёлнинг суратига кўзи тушди, хабар диққатини тортди.
Хабарда:
"Сохтакор аёл охири қўлга тушди ! " , деб ёзилганди.
Хабарни диққат билан ўқиб, аёлнинг касал боласи йўқлигини билди.
Дарров газетани ёпди. Сунг узида йўқ хузур билан гапирди: " Уч хафтадан бери эшитган энг яхши хабарим шу бўлди. Хайрият, аёлнинг касал
фарзанди йўқ экан" ...

ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ китобидан.

https://t.me/Qalbgavhar