Get Mystery Box with random crypto!

#Кун_тарихи 14 февраль (1483 йил) Буюк шоир, шоҳ, саркард | 🌸Қалб армоним🌸

#Кун_тарихи

14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.

Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан

“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.

Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан

“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.

Эдуард Холден, инглиз тарихчиси

“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони