Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар ўтган кунингизга ташлаб эдимми соя, Баргагин ювган толлар | 🌸Қалб армоним🌸

Ҳар ўтган кунингизга ташлаб эдимми соя,
Баргагин ювган толлар, тунга бўлдими доя,
Қалбингиз оҳ урибди бу ишқ недан ҳимоя,
Тунлари бўлиб бедор, ашкимни тиёлмадим,
Сўнгги бор айтар сўзим, "алвидо" деёлмадим.

Кўринг кундуз қуёшни,тунда уялган Моҳни,
Туйғуга асир бўлган муҳаббатли гувоҳни,
Аллоҳ берган ҳаётда кечиринг мен гумроҳни,
Тунлари бўлиб бедор, ашкимни тиёлмадим,
Энг сўнгги сўзим асли,"алвидо" деёлмадим....

Дол этибди бу хижрон алиф каби бўйини,
Кўз ёшини тиёлмас, кўринг ошиқ кўйини,
Қалбда чалмоқда мудҳиш армон ўзин куйини,
Тунлари бўлиб бедор, ашкимни тиёлмадим,
Энг сўнгги сўзим асли, "алвидо" деёлмадим.

Мунира Султон
01:20 16-23.09.2020