Get Mystery Box with random crypto!

𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...

Telegram kanalining logotibi qalb_dengizim — 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎... 𝑸
Telegram kanalining logotibi qalb_dengizim — 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...
Kanal manzili: @qalb_dengizim
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-25 20:53:09
@Qalb_Dengizim
29 views17:53
Ochish/sharhlash
2022-07-15 10:48:11 Анастасия Рубцова
@Qalb_Dengizim
3 views07:48
Ochish/sharhlash
2022-07-15 10:48:11 Қачондир қизим бўлса унга берадиган маслахатларим шу бўлар эди. Қизим улғайгач унга шундай дейман:
1. Сенга қўл кутаришса, зудлик билан нарсаларингни йиғиштир. Ўзингни гўёки ёнғинга тушиб қолгандек тут: паспорт ва болаларингни ол, қолганини кейин хал қиласан. Бир мартадан кўп узр, кечирим сўрашлар, тушунтиришларни қабул қилма. Ҳар қандай "мени кечир" эртага "ўзинг айбдосан"га айланади. Бу ботқоқликка тушиш осон, чиқиш қийин - иккиланмай қоч.
2. Ёдинда тут "ўзинг шунга мажбур қилдинг", "ўзинг айбдорсан" деган гап ёлғон! Аслида бу " мен сени уришим, қийнашим мумкин ва бунга фақат ўзинг жавобгарсан" дегани.
3. Сен ҳар қандай вазиятда ёнимга келишинг мумкин. Харқачон, харқандай вазиятда. Кўзларингда ёшларинг билан, яланг оёқ. Хаётингдаги энг катта синиш, қоқилиш хисси билан. Сени айбламайман. "Ахр айтгандим-ку!" дегим келса ҳам, буни ёлғиз ўзимга, сенга эшиттирмай, кўрсатмай туалетга қамалиб пичирлаб айтаман. Чунки бу сўзлар юпатмайди, балки яранга игна санчар.
4. Агар мен бўлмасам - ота-оналар ҳам ўлади - дўстларинг бўлсин. Шунчалар яқин, ишончли бўлсин - улардан ёрдам сўрай ол ва ёрдам беришларига ишончинг комил бўлсин. Бундайлари бўлмаса уялмай ёрдам изла, сўра ва уни қабул қилишга уялма. Шикоят қил, бақир, сени эшитишга тайёр ҳар қандай одамга вазиятни тушунтир. Гувоҳларинг бўлсин, чунки зулм сукутда содир бўлади.
5. Муносабатлар хечқачон зўравонликдан бошланмайди. Сени хавотирга соладиган белгилар "шунака ҳам ахмоқ бўласанми!", "бўқ егандан аралашяпсанми", "сен нимани ҳам тушунар эдинг", "мен айтдимми, бажарасан" ва шу каби гаплар бўлсин. Биринчи илтимос кейин буйруққа айланади. Кейин кичик камситишлар, ерга уришлар нормага айланади. Қуполлик яқинлик белгисидек тақдим этилади. Хечкимга ўзингни камситишга ва атайин кўнглингни синдиришига изн берма. Мен ақллиман, мен билан бу содир Бўлмайди деб ўйлама. Бу тузоққа биздан ақллилар ҳам тушган.
6. "Балки кўзимга кўрингандир" хисси сенинг душманинг. Бугун у ўзини нормал тутиб, эртасига золимга айланди. Яна эртаси дунёдаги энг беғубор ва мехрибон одамки, сен шукр билан "кўзимга кўринди", деб енгил тортасан. Агар бу холат кўп қайтарилса, шубхалан. Бу хислар энг биринчи белги. Бундай одамлар билан яқин муносабларинг ва бизнесинг бўлмасин.
7. Доим ўзингни пулинг бўлсин. Пул келтирадиган касбинг, ишинг бўлсин. Ўйда болалар билан ўтирсанг, счетинг ёки молиявий "хавфсизлик ёстиқчанг" бўлсин. Декретга чиқишдан олдин жуфтинг билан буни мухокама қил. Бу жуда мухим. Кичик болалар билан жуфтимизга қарам бўлиб қолганда, ҳар доимгидан кўра ожизароқмиз.
8. Ишқий муносабатлар хаётингдаги ягона мухим нарсага айланишига йўл кўйма. Хаётингда албатта дўстлар, ўкиш, иш, спорт ва қизиқишларинг бўлсин. Ўқи. Ишлаб пул топ. Агар қачондир муносабатларнинг қуласа, бу биз хоҳламасак-да бўлиб туради, қаттиқ оғриқ бўлади. Лекин қасрнинг бир минораси қулаши, бутун қасрнинг бўзилишидан яхшироқ.
9. Соғлигинга эътиборли бўл, ўзинга қара, яшашга кучинг бўлсин.
10. Хамма шундай яшайди деган тузоққа тушма. Атрофингда уришиб, тортишгада ҳам бир-бирига хурмат кўрсатиб яшайдиган оилалар кўп. Шулар сенга ўрнак бўлсин. Бизни оила ҳам сенга шундай мисол бўлишига чин дилдан ҳаракат қиламан.
11. Хамма бахтли, битта мен бадбахт, шунчалар ҳам ахмоқ бўламанми, деган тузоққа ҳам тушма. Ачинарли холатга тушиш халокат эмас, унда умибод қолиб кетиш хал хақиқий халокат. Сенга "қандай бўлса ҳам, лекин оила" керакмас. Журналларни ялтироқ муқоваси учун намунали оила ҳам керакмас. Сенга сени қўллаб-қувватлайдиган, ўзингни улар билан хавфсиз хис қиладиган жой ва инсонлар керак.
12. Одамлар ўзгаради. 17 ёшингда ёқтирган нарсаларимиз улғайганимизда нормал эмаслигини тушунамиз. Қачондир кўзинга хақиқий эркак бўлиб кўринган, вақт ўтиб оддий кўпол ва ифлос одам бўлиб чиққан инсонни нега олдинроқ фарқлай олиадим, деб ўзингни айблама. Рўйхатдаги №1 қара ва ҳаракатингни қил.
13. Янгиликдан қўрқма - янги иш, янги таом, соч турмаги, дўстлар. Хаётингга қанча янги нарса киритсанг, ўзинга ишончинг шунча ортади.
14. Билимингни ўзгаларга улаш. Кимгадир зўравонлик қилишса, бепарво булиб жим турма, ёрдамингни аяма.
3 views07:48
Ochish/sharhlash
2022-07-07 08:27:06 #Aёллар

Аёл уддалайди ўтин ёришни, 
Дарахт ўтказишни қилади қойил.
Ўрганар бетон ва лой қоришни,
Уйни таъмирлашга бўлади мойил.

Худди эркаклардай кўтариб кетмон,
Тунда сув қуяди, Ой унга сирдош.
Ўзи бозор қилиб, кузатар меҳмон,
Чарчаб ёстиғига тонгда қўяр бош.

Саҳарда ҳовлисин супурар ҳорғин,
Сигирин соғади пақирни қучиб.
Тўй қилиш ўйида жилмаяр тағин,
Орзу қанотида самога учиб.

Ишлар орасида олиб қўйнига,
Фарзандга тарбия берар бир нафас.
Бу бурчларнинг барин олар бўйнига,
Бир ношуд тамбалга эрга тегса бас...

Собир МУСАББИР

.
Uzbek "mentalitet"
@Qalb_Dengizim
12 views05:27
Ochish/sharhlash
2022-06-30 22:27:50
@Qalb_Dengizim
32 views19:27
Ochish/sharhlash
2022-06-08 06:31:46 https://youtube.com/shorts/_THxC8qgKRY?feature=share
14 views03:31
Ochish/sharhlash
2022-05-22 12:16:05 Биз нима учун ўзбек жамиятида "аёллар ҳуқуқи" деб гапирамиз ва бу кўпчиликка ёқмайди?

Бунинг сабабларини билиш учун қиз бола бўлиб туғилиш керак.

Шаҳарга ўқишга ё олимпиада-семинарларга хорижга кетиш учун кечалари ухламай "ишқилиб рухсат беришсин" деб Оллоҳдан илтижо қилиб чиқиш керак.

Келин бўлиб кўриш керак. Қўлингга битта узукни маҳр деб тутқизиб, ота-онанг емай-ичамай, қизим тинч бўлсин деб 5-10 минг долларга қилган сепидан айб топишларига чидашинг керак.

Эрингдан бунга қарши бир оғиз эътироз кутма, ўша пайтда у кар-кўр бўлиб олади.

Туғруқхонада тўлғоқдан суткалаб азоблансанг-да, врачлар "кесарча кесайлик" деганига қайнонанг ва эринг рухсат бермаса, ўз танангга ўзинг эга чиқолмай, минг азобда охири кўзинг ёриганда боши қаттиқ лат еган ногирон фарзандни қўлингга тутқизишса, "касалманд бола туғдинг" деб таъналарга кўмишса, овоз чиқармай кўзёшларингга кўмилишинг керак.

Эринг билан бирга нонушта қилганинг учун қайнонанг додингни берганида, кечқурун ишдан қайтгач унга табассум қилишга ҳам қўрқиш нималигини туйишинг керак.

"Нуқул хўмрайиб кутиб олади" деб устингга хотин олганида эса, кўнишинг керак.

Кўниб ҳам бирон марта эрингга "икки хотин аро адолат қил" демаслигинг лозимки, ё мушт тагида қоласан ё жавобингни оласан.

Мабодо ишлашга рухсат беришса, иш кунинг соат 6 да тугаса-да, соат 6 яримда кечки овқатинг пишмаса, тамом. Лекин ойлигингни тийинигача олиб қўйишлари мумкин.

Ишхонангда эса сени "бу аёл, туғади, боласи касал бўлади" деб лавозимларга лойиқ кўрмасликлари мумкин.

Шундай яшаб, чидаб, охири яхши қайнона бўлолмасанг, фақат ўзинг айбдорсан.

Бунга чидамай, ажрашсанг ҳам сен айбдорсан.

Умуман, сен ҳар доим айбдорсан.

Буни гапирсанг, айбдорсан.

Жим турсанг, айбдорсан.

Кетсанг, айбдорсан.

Қолсанг, айбдорсан.

Эркаклар, ҳамма масъулият менда, сен уйда ўтир, итоаткор бўл деган эркаклар бу ҳолатни ўзгартирмасалар, ислоҳни ўзларидан бошламасалар, Исломдан ҳам, анъаналардан ҳам фақат ўзларига ёқадиган томонларини олиб, омухта ва қулай бир тутумларни яратиб олган бўлсалар, бу тутумлар оналари, опа-сингиллари, қизларига ҳам зарар етказишини билиб ҳам, вазиятни ўзгартирмасалар, чидайсан!

Тушунмайдиларки, ҳар қандай исёнлар зулм ортидан келиб чиқади. Исёндан кейин ҳаммаси баттарроқ бўлиши мумкин, аммо исён қилувчилар аҳволни яхшилаш учун эмас, ҳолатга чидай олмаганларидан дод демоқдалар...

"Гендер тенглик" деса сакраб тушаётган, аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапирганларга турли ёрлиқлар илаётганлар, Сизлар оқибат билан курашяпсизлар.

Сабабларни ҳам кўринг, адолат қилинг!

@shahnozxon Dan
@Qalb_Dengizim uchun
49 views09:16
Ochish/sharhlash
2022-05-15 21:01:05 ҲАМКАСБЛАР ҲАЁТИДАН АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ...
Бўрилар галаси бир итни қуршаб олиб, емоқчи бўлишибди. Ит уни ўлдирмасликни, бунинг эвазига уларга ёрдам бериб туришга ваъда берибди.
Бўрилар итни ўзлари билан олиб қолишибди. Ит 2 йил давомида бўрилар билан ёнма-ён юриб, ўзи билган ҳамма сир-асрорларни ўргатибди, улар билан ов қилибди...
Бир йили қаҳратон қиш келибди. Кетма-кет муваффақиятсиз овлардан кейин, бўрилар итга ташланиб, уни бўлак-бўлаклаб еб ташлашибди. Суякларини кўмиб, қабртоши қўйишибди. Фақат бу тошга нима деб ёзишни билмай бошлари қотибди:
Кимдан деб ёзсак экан? Дўстлариданми? Йўқ...қанақа дўст? Уни ўзимиз еб қўйган бўлсак...
Душманлариданми? Йўғ-э, 2 йил ёнма-ён яшадик, бирга ов қилдик, бир-биримизни хафа қилмадик...
Шундай қилиб, бўрилар қабр тошига "Ҳамкасбларидан" деб ёзиб қўя қолишибди...
Интернетдан олинди

@Qalb_Dengizim
28 views18:01
Ochish/sharhlash
2022-05-03 21:23:51
33 views18:23
Ochish/sharhlash
2022-05-03 21:20:41 ВВС эълон қилган мақолада айтилишича, Ҳиндистонда эр овқатни шўр қилиб қўйгани учун хотинини уриб ўлдирган. Фожиани таҳлил қилиш жараёнида даҳшатли рақамлар келтирилмоқда. Ҳиндистонда эр ўз хотинини уришини 40 фоиз аёллар ва 38 фоиз эркаклар оқларкан, ёқларкан.!

Энг даҳшати — ёқлайдиган аёллар сони эркаклар сонидан кўп!!! Тўртта штатда эр томонидан хотинига зўравонликни 77 фоиз аёллар ёқлаган!

Даҳшаааат Аёл аёлга дўстми ё душманми?

Бу ҳолни тадқиқотчилар қуйидагича изоҳлашган: қиз бола ёшлигиданоқ аёлларга нисбатан зўравонлик, тазйиқ, ҳуқуқлар топталиши нормал ҳолат дейилган муҳитда катта бўлади ва буни қабул қилади, қон-қонигача сингдирилади. Акс ҳолда унга яшаш қийин бўлади. Натижада улар зўравонликни ёқлашда илғор бўладилар.

Демак, вазиятни ўзгартиролмаган ожиз қатлам уни гўёки легитимлаштириш орқали ўз оғриқларини камайтиришга уринади. “Ўзи бу тўғри, шундай бўлиши керак, шундай бўлгани яхши” тарзида. Бу ички ҳимоянинг бир тури.

Лекин эркакдир-аёлдир, мотивлари қандай бўлишидан қатъи назар, зўравонликни бу даражада оқлаши — даҳшат!

Нима учун? Чунки Ҳиндистонда ҳар 25 дақиқада бир уй бекаси ўз жонига қасд қилади. Бунга сабаблардан бири ҳам айнан шу зўравонликка оммавий тоқатлиликдир!

Бизда-чи? Бизда ҳам ҳиндларчалик бўлмаса-да,
“Ўзимми хотиниммиям уромиманми”, “Тилидан ейди”, “Ўзидан ўтгандир”дегичлар кўп. Бироқ зўравонликка муносабатимизни акс эттирувчи рақамларни тополмадим.

Ўз жонига қасд қилишлар статистикаси эса бор ва аянчли: расмий маълумотларга кўра, 2019 йили Ўзбекистонда 600 та аёл ўз жонига қасд қилган.

Аёлга муносабатда ўзбек жамияти ҳиндлар билан ўхшаш томонлари кўп. Афсуски! Бировнинг мисолида тушунтирса, яхшироқ етиб борар деган умидда пост ёзилди.

Зўравонликка тоқат қилманг, унинг авж олишига ҳисса қўшиб қўясиз!

Feysbukdan olindi

@Qalb_Dengizim
30 views18:20
Ochish/sharhlash