Get Mystery Box with random crypto!

Илмий тадқиқотчилар, докторантлар ва ёш олимлар учун фойдали п | Davlat boshqaruvi laboratoriyasi

Илмий тадқиқотчилар, докторантлар ва ёш олимлар учун фойдали платформалар

refseek.com - Академик ресурсларни тақдим этувчи қидирув тизими. Китоблар, журналлар ва янгиликлардан миллиарддан ортиқ манбалар ва энциклопедияларни ўз ичига олади.

worldcat.org - 20 000 дан ортиқ кутубхоналарни қидириш ва 2 миллиарддан ортиқ манбаларни ўз ичига олган фойдаланиш учун қулай қидирув тизими.

link.springer.com - Турли илмий соҳаларга оид 3 миллиондан ортиқ манбаларни, жумладан мақолалар, маърузалар, китобларнинг қисмлари ва конференцияларни ўз ичига олади.

bioline.org.br - Миср, Туркия, Ироқ, Иордания ва бошқа ривожланаётган мамлакатларнинг илмий журналларида чоп этилган мақолаларни тўплайдиган ихтиёрий қидирув тизими.

etos.bl.uk - Барча йўналишлар бўйича 500 000 дан ортиқ ҳимояланган номзодлик ва докторлик диссертациялари мавжуд.

repec.org - Иқтисодиёт ва бошқа тегишли фанлар бўйича икки миллиондан ортиқ сўровларни ўз ичига олган қидирув тизими.

science.gov - 2000 дан ортиқ илмий веб-сайтларни ва 200 миллиондан ортиқ мақолаларни ва ишончли манбаларни ўз ичига олган АҚШ ҳукумати илмий қидирув тизими.

kotobgy.com - Қидирув тизими араб тилидаги миллионлаб юклаб олинадиган китобларни ўз ичига олади. Қисқача арабча китоб қидириш механизми.

pdfdrive.com - PDF форматида барча фанлар бўйича китобларни юклаб олишга мўлжалланган сайт. Унда тўғридан-тўғри юклаб олиш учун тайёр бўлган 225 миллиондан ортиқ китоблар мавжуд.

base-search.net - дунёдаги энг катта ҳажмдаги қидирув тизимларидан бири. 10 000 дан ортиқ контент провайдерларининг 300 миллиондан ортиқ илмий ишларни ўз ичига олади. Индексланган ҳужжатларнинг тахминан 60% тўлиқ матнларига бепул кириш имкони мавжуд.
————————————————————————-
Каналга уланиш:
@uzbbenelux

Follow us to know the best news:
@uzbbenelux

Следите за самыми важными новостями из сердца Европы:
@uzbbenelux
—————————————————————————