2020-04-30 11:45:51
#MULOHAZA
Бир шайх билан онлайн тарзда рўза ҳақида савол-жавоб бўляпти. Саволлардан бири Шайхни "КАРАХТ" аҳволга тушириб қўйди...
– Ассалому алайкум Шайх! (қалтироқ овозда зўрға гапирар эди).
— КОНДИЦИОНЕРЛИК хонада нозу~неъматлар билан саҳарлик қилиб ўтирган Шайх жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
– Мен Сомали (Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, (бироз сукут қилиб, инграган ҳолда ) ИФТОРлик ҳам, САХАРЛИК ҳам қилмаяпмиз...
"Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ". Бизнинг тутаётган рўзамиз ДУРУСТМИ?!
– Илтимос, жавоб берсангиз! Жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, ?!!
— Шайх бу саволга жавоб БЕРА ОЛМАДИ... Чунки, ҳўнг~ҳўнг йиғлаётган эди ...
Хулоса.
Ижтимоий муҳитда яшар эканмиз, биз ўзимизни бошқалар билан таққослаймиз.
Берилган неъматларга шукр қилсак, унинг қадрига етсак, иншааллоҳ, муродимизга етамиз. Ана шунда Яратганнинг розилигига сазовор бўламиз.
Бизлар эса нозу~неъматларга кўмилиб кетдик, бироз фикр юритайлик ва шукр қилайлик!
Барча мусулмонларни дуо қилайлик. Улар бизнинг акамиз- укамиз, опамиз-синглимиздир.
Уларнинг ҳаққига доимо дуода бўлайлик.
Рамазон раҳмат ойидир. Бу ойнинг шарофати билан Аллоҳим барча мусулмонларни ўз раҳматига олсин.
Амийн!
388 views08:45