Get Mystery Box with random crypto!

БАХТ ҚИДИРИБ! Ҳаётимиз давомида Бахт қидирамиз нега!? Эътибор | Психолайф

БАХТ ҚИДИРИБ!

Ҳаётимиз давомида Бахт қидирамиз нега!? Эътибор берган бўлсангиз доимо Бахтли бўлишимиз учун нимадир етишмайди!

Агар мошина олганимда эди …
Ўзим истаган ишда ишлаганимда эди…
Уйим бўлганида эди…
Фарзандим бўлганида эди…
Ота онам бўлганида эди…
Бой бўлганимда эди…
Менга ҳеч нарса керак эмас, қарзларимдан қутулсам эди…
… ЭДИ лар ҳаётимизда жуда кўп!

Нега шундай деб ўйлайсиз!? -деб савол берсам, “Ҳаёт шу билан қизиқда “- деб жавоб оламан!

Нега “Шу билан қизиқ бўлса” доимо қийналамиз “қизиқ нарса”лар учун? , деган саволга жавоб берингчи?

Негаки бор нарсаларимизни “кўрмаймиз” яъни қадрига етмаймиз!
Аслида БАХТ БУ ҲАЁТДА МАВЖУДЛИГИМИЗ!

То ҳаёт эканмиз, соғ омонмизми, ёки хаста,- нафас оляпмиз!
Бу Бахт! , манашу энг муҳими, қолган “қизиқ нарсалар” Бахтимизни тўлдириб турувчи бир воситалардир!
Биз воситаларга эътибор бериб, асосийсини унутганимизда қалбимизда бўшлиқ пайдо бўлади!
Нимадирлар етишмайди!
Ўпкамиз тўйиб нафас олиши, энг муҳимидир!

Шукронада бўлайлик, бу ҳаёт то киприкларимиз бирлашиб айрилгунчадир. Ҳаммаси ўтади, яхшиси ҳам ёмони ҳам сабоқ олиб кетишимиз давом этишимиз даркор!

Бу билан айтмоқчиманки ҳар бир кунимиз ғанимат фақат яхшилик қолади! Бирор инсонга қилинган яхшилик қалбдан розилик. Инсонни Бахтли қилади! ( синаб кўринг)

Гулираъно Эролова

@monami_pc