Get Mystery Box with random crypto!

Умрнинг бир лаҳзаси Бир пайтлар сенга ошиқлар кўп бўлгандир, | Психолайф

Умрнинг бир лаҳзаси

Бир пайтлар сенга ошиқлар кўп бўлгандир, бир пайтлар ҳусинда тингсиз бўлгандирсан.

Бир пайтлар сенинг сўзларингга муҳтожлар қанча бўлган!!!
Сени кўриш учун дунёларини берган инсонлар бўлгандир!

Умр… шунчалик қисқаки, узун узун киприкларинг учрашиб айрилгунича…

Мана ёшинг ўтиши билан ҳаёт сен учун айтган қушиқларини бошқалар учун куйлайди…

Сенинг ёшлигинг куз мисоли барглари сарғаяди, энди ўзингни ёлғиз ҳис этишни бошлайсан!!!

Т Ў Х Т А БИР ОН

Ҳозир ҳолатингга назар сол,бир он фикрла сенинг қалбинг ҳали ҳам ёш Ҳали ҳам гўзалсан, қалбан гўзал. Ўзингга баҳо беришда чалғима

Бу онларинг ҳам гўзал бу ёшга сендек кирмаганлар бор шукроналик келтир

Ҳаётингда ўзингга мазмунли онларни бахш эт. Саёҳатларга чиқ, дўстларинг билан суҳбатлаш.
Ўзинг учун машғулотлар ярат ҳаракатда бўл

Энг муҳими сен ҲАЁТСАН АЗИЗИМ

(50-дан ошган айрим “бўларим бўлди деган” Опажонларимга айтар сўзим)

Гулираъно Эролова

@monami_pc