Get Mystery Box with random crypto!

Хулоса сифатида айтмоқчи бўлган нарсам шуки, қизларимизга ҳам | Pozitiff Repablik

Хулоса сифатида айтмоқчи бўлган нарсам шуки, қизларимизга ҳам таълим олиш имкониятини яратиб беришимиз керак. Диний билим билан бир қаторда дунёвий фанларни, замонамиз билимларини ўқитишга ҳам эҳтиёжимиз ва эҳтиёжлари бор. Ўз замонаси билимларидан ортда қолган ҳолда яшаб бўлмайди. Бунинг салбий оқибати албатта унинг ўзига ва фарзандларига таъсир кўрсатади.

Институтда ўқишдан мақсад айнан келажакда фазога ракета учириш ёки Нобель мукофотини қўлга киритиш эмас. Ҳеч бўлмаганда дунёқарашни кенгайтириш учун ҳам ўқилади. Келажакда ким нима деса кўр-кўрона эргашиб кетмайдиган, ўз мустақил фикри ва ақлий мезонига эга бўлган маърифатли шахс бўлиб етишиш учун ҳам ўқилади. Жоҳиллардан бўлиб қолмаслик учун ҳам ўқиш керак.

(С) Алишер Султонхўжаев