Get Mystery Box with random crypto!

АҚЛЛИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? | Dr. Gavhar Darvish (Psixoterapevt, Psixiatr, Narkolog, PhD)

АҚЛЛИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Ғарб психологлари ҳозирда атрофинг ўзгаришини ҳоҳласанг, аввал ўзини ўзгартир, дейишмоқда. Бу эса аллақачонлар муқаддас китобларимизда кўрсатиб ўтилган: “Ўзгаришни аввал ўзингдан бошла,”-деб. Ўзгартириш деган бу ўша ҳиссиётни бошқариш, ақлий салоҳиятни ривожлантириш, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши бу ўзгаришдир. Яъни, муносабат ўзгаради. Одам ҳиссиётини бошқаришни ўргангани, ақлий салоҳити ошгани сари атрофидаги илгариги муҳит унга бошқача кўрина бошлайди ва у бу мҳитдан ўзига , яън и шахс ривожланиши учун керак бўлган нарсаларнигина илиб олишни ўрганади. Шунда у ҳеч қанақа негатив ҳиссиётларга берилмасдан, негатив вазиятларга, воқеа-ҳодисаларга аралашиб қолмасдан, балки ҳаётнинг ижобий томонларини кўра бошлайди. Бундай одам ўз-ўзидан ҳам интеллектини, ҳам ҳиссиётларини бошқаришни ўрганишни ошириб боради. Кўриниб турибдики, бу нарсалар неча асрлар олдин айтиб кетилган ва ҳозирги вақтда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Бугунги кунимизгача ўзининг долзарблигини сақлаб қолган. Улар ҳақ бўлишган.
Муҳим жиҳати, бу олимларнинг ҳаммаси ҳам элга танилган. Муваффақият қозонишининг 20 % гина IQ кўрсаткичига, қолган 80 фоизи ЕQ боғлиқ. Одам жуда ҳам ақлли бўлиши мумкин, лекин, муваффақият қозониш учун эмоционал коэффициентни ҳам ошириб бориш керак (давоми бор). Муаллиф Гавҳар Тешабоева @Psixoterapevtuz