Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаж ёки умрага борганлар билишадики,саъй қилиш онсон иш эмас в | Dr. Gavhar Darvish (Psixoterapevt, Psixiatr, Narkolog, PhD)

Ҳаж ёки умрага борганлар билишадики,саъй қилиш онсон иш эмас ва Ҳожар онамиз худди шу саъйни сувсизликдан силлалари қуриган ҳолатда,қизиган саҳрода амалга оширганлар.Ваҳоланки, у вақтда ҳозиргидаги каби икки тоғнинг орасидаги йўлга оқ мармарлар  ётқизилмаган эди!Аввал Сафо тоғига чиқиб, нажот истаганлар, аммо чора тополмасдан, яна пастга тушиб, Марвага қараб югурганлар,нажот истаганлар.Бироқ ҳеч нима топа олмаганлар,на сув, на бирон инсон. Лекин умидларини сўндирмасдан, қайта ва қайта у тоғдан бу тоққа бориб келаверганлар. Сафодан Марвага бир неча марта тўхтовсиз бориб келавериш «саъй» деб аталади. «Саъй» сўзи араб тилидан таржима қилинганда “ҳаракат қилиш”, ”интилиш” деган маъноларни англатади  ва бу айни Ҳожар онамизнинг қилган ишларидир. У кишининг таваккуллари, Аллоҳга суянишлари уларни бу ҳолатда сусткашлик қилишларига, ҳеч бир сабабини қилмасдан ўтиришларига сабаб бўлмаган,балки ечим қидиришга ундаган. Ва бу Ҳожар онамиздан бизга яна бир сабоқдир.

Hilolaxon Sayyidaziz tarjimasi

@Psixoterapevtuz