Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳақиқат 'КИМЛАР БАХТЛИ' БИЛАСИЗМИ!? Бахт ҳақида умуман ўй | Психомотивация

#Ҳақиқат
"КИМЛАР БАХТЛИ" БИЛАСИЗМИ!?

Бахт ҳақида умуман ўйламайдиганлар бахтлидирлар!
Бошқа бир инсонни кулгусидан қувонадиганлар бахтлидирлар!
Яқинларига бахт улаша оладиганлар бахтлидирлар!
Ўз хонадонида бахтли яшаётганлар бахтлидирлар!
Аллоҳ бераётган насибасига шукр ва қаноат қила олаётганлар бахтлидирлар!
Бой бўлиш учун эмас, бахтли яшаш учун интилаёганлар бахтлидирлар!
Oта-онаси ҳаётлигида уларни рози қилаётганлар бахтлидирлар!
Кимларгадир бахтли кўринганлар эмас, ўз хонадонига чинакам бахт улашаётганлар бахтлидирлар!

КИМЛАР БАХТСИЗ" - БИЛАСИЗМИ!?

Кўнгил бериб ҳам эътиборга эриша олмаётганлар бахтсиздирлар!
Ўзгалар қайғусидан қувонадиганлар бахтсиздирлар!
"Бахт бойликда" деб ўйлаётганлар бахтсиздирлар!
Юрагидаги дардини айтиш учун яқини йўқлар бахтсиздирлар!
Бахт ҳақида тинимсиз ўйлайверадиганлар бахтсиздирлар!
Ота-онаси дуосини олмай ялло қилиб юрганлар бахтсиздирлар!
Ўз уйида ҳам ҳаловат топа олмаётганлар бахтсиздирлар!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
@psixomotivatsiya