Get Mystery Box with random crypto!

Психомотивация

Telegram kanalining logotibi psixomotivatsiya — Психомотивация П
Telegram kanalining logotibi psixomotivatsiya — Психомотивация
Kanal manzili: @psixomotivatsiya
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.45K
Kanalning ta’rifi

Психологик билимлар...
®️Реклама учун:
https://t.me/psixomotivreklama

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2022-08-28 19:31:36 Эркаклар қачон йиғлайди?

Бир киши донишманддан: «Эркаклар ҳам йиғлайдими?», деб сўради.

Донишманд: «Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди», деб жавоб берди.

Ҳалиги киши: «Қачон йиғлайди?», деб сўради.

Шунда донишманд:

«Эркаклар, оналари вафот этганда йиғлайдилар.

Эркаклар, оталарини йўқотганда йиғлайдилар.

Эркаклар, фарзандларидан бирортаси касал бўлиб қолганда йиғлайдилар.

Эркаклар, қизларини турмушга бераётганда йиғлайдилар.

Эркаклар, ўғиллари эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбларига озор етказганда йиғлайдилар.

Эркаклар, зулмга учраганларида, сиқилганларида, фарзандалари томонидан ҳурматсизлик кўрганларида йиғлайдилар.

Эркаклар, оила аъзоларининг моддий таъминотларини қилишдан ожиз бўлиб қолганларида, фарзандларидан бирортасига эҳтиёжлари тушиб қолганида йиғлайдилар.

Эркаклар, Ватанни соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганда йиғлайдилар.

Эркаклар йиғлайдилар, лекин ҳамманинг кўз олдида эмас, балки қоронғу жойларда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганларида йиғлайдилар. Ҳа, улар атрофларидаги яқинларига сездирмасдан йиғлайдилар. Уларнинг кўз ёшлари ҳамма кўрадиган тарзда кўзларидан чиқиб яноқларига оқмайди, балки қалбларидан отилиб чиқиб, қалблари узра оқади. Бунинг асари эса, хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзларини босган ажинларда, сочларига оралаган оқ толаларда, қўлларидаги титроқларда акс этади.

Эркаклар мана шундай йиғлайдилар», деди.

Шу ўринда муҳим маълумотни айтиб ўтсак, мўмин-мусулмоннинг кўзидан томадиган энг афзал ёш, Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.

Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолога икки томчи ва икки оёқ изидан маҳбуброқ нарса йўқдир. Улар: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёш томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси. Ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳ фарзларидан бирини адо этиш учун босилган қадам изи», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган бандаларидан қилсин!

Манба: «Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифасидан

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Islom.uz

@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг
1.4K viewsedited  16:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:35:28 #Аёл киши эрига гапириш мумкин бўлмаган 5 та сўз

- Сиз мени севмайсиз!
Бўйсунтириш, манипуляция.

- Мен билардим!
Эркак кишини ғурурига тегувчи сўз.

- Сиз ман учун хеч нарса қилиб бермагансиз!
Бу ёлғон.

- Хаммасини унутинг, менда хаммаси яхши.
Манипуляция, бўйсунтириш.

- Сиз эркак эмассиз!
Энг хавфли сўз, оила батамом тугайди.

Нилуфар Салимовна

P.S. Эр севмаса, ундан севгини талаб қилишлик ахмоқлик. Севги қалб иши. Уни зўрлаб бўлмайди

@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг
1.7K viewsedited  17:35
Ochish/sharhlash
2022-08-25 15:39:26
Барча юкни кўтардим, аммо бурчдан оғирроқ юкни кўрмадим. Барча лаззатни тотиб кўрдим, аммо саломатликдан чучукроқ лаззатни тотмадим. Энг ширин лаззат - соғ-саломатликда эканини англадим.

Луқмони Ҳаким

@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг
2.8K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-08-23 11:59:55
Ҳақиқат

Одамзотнинг энг катта бемаънилиги - қўрқувдир. Олдинга юришдан қўрқиш, сўзлашишдан қўрқиш, тан олишдан қўрқиш... Биз доим қўрқамиз ва шунинг учун ҳам кўп мағлуб бўламиз. Таваккал қилинг: ё эришасиз, ё тажриба

@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг
3.3K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2022-08-20 11:08:43
САҚЛАБ ҚЎЙИНГ ВА ҚАЙҒУДА БЎЛГАН ВАҚТИНГИЗ ЎҚИНГ!

• Нафрат - қалбингизни
• Хафа бўлиш - ўпкангизни
• Ташвиш - ошқозонингизни
• Ортиқча эътибор бериш - овқат ҳазим қилиш ичакларингизни
• Ёлғизлик - қалқонсимон безингизни
Қўрқув ва ҳавотир - буйракларингизни
• Асаб - жигарингизни ишдан чиқаради ва чарчатади

• Яқинларга Ҳам Улашинг
5.9K views08:08
Ochish/sharhlash
2022-08-17 20:47:02
Бу хақида фикр қилинг!

Шахматдаги пиёда

Сенинг ким бўлиб туғилганинг эмас ким бўла олишинг мухимроқ.

Шахматда бир қоида бор! Агар пиёда рақиб катакларининг биринчи қаторига етиб борса Шохдан ташқари ҳоҳлаган фигурасига айланиши мумкин.

Лекин, от ёки фил бундай бўла олмайди. Шунинг учун пиёда бўлиб туғилганингизга хафа бўлманг. Меҳнатингиз билан маррага етиб боринг ва ҳоҳлаган фигурага айланинг.

@psixomotivatsiya каналини кузатиб боринг
4.4K views17:47
Ochish/sharhlash
2022-08-16 08:46:03 #Ҳақиқат
"КИМЛАР БАХТЛИ" БИЛАСИЗМИ!?

Бахт ҳақида умуман ўйламайдиганлар бахтлидирлар!
Бошқа бир инсонни кулгусидан қувонадиганлар бахтлидирлар!
Яқинларига бахт улаша оладиганлар бахтлидирлар!
Ўз хонадонида бахтли яшаётганлар бахтлидирлар!
Аллоҳ бераётган насибасига шукр ва қаноат қила олаётганлар бахтлидирлар!
Бой бўлиш учун эмас, бахтли яшаш учун интилаёганлар бахтлидирлар!
Oта-онаси ҳаётлигида уларни рози қилаётганлар бахтлидирлар!
Кимларгадир бахтли кўринганлар эмас, ўз хонадонига чинакам бахт улашаётганлар бахтлидирлар!

КИМЛАР БАХТСИЗ" - БИЛАСИЗМИ!?

Кўнгил бериб ҳам эътиборга эриша олмаётганлар бахтсиздирлар!
Ўзгалар қайғусидан қувонадиганлар бахтсиздирлар!
"Бахт бойликда" деб ўйлаётганлар бахтсиздирлар!
Юрагидаги дардини айтиш учун яқини йўқлар бахтсиздирлар!
Бахт ҳақида тинимсиз ўйлайверадиганлар бахтсиздирлар!
Ота-онаси дуосини олмай ялло қилиб юрганлар бахтсиздирлар!
Ўз уйида ҳам ҳаловат топа олмаётганлар бахтсиздирлар!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
@psixomotivatsiya
3.5K views05:46
Ochish/sharhlash
2022-08-15 19:00:00 Кунлик фойдали фикрлар!

Куннинг биринчи қисмида энг мураккаб ва қийин ишларни бажариб олинг.

Ҳаёлингизга бирор фикр, ғоя келдими? Ўша заҳоти ёзиб қўйинг.

Кеч қоляпсизми? Бу ҳақида огоҳлантириб қўйинг. Бу қийин эмас

Бошқаларнинг орзулари устидан кулманг. Ўз орзуларингиз билан банд бўлинг.

Ҳар доим рост гапиринг.

Ҳар доим ўз муаммоларингиздан нольиманг. Бу бошқаларни қизиқтирмайди.

Ҳар қандай тушунарсиз вазият юзага келса ётиб ухланг.

Ҳеч нарсага қарамай фақат олдинга ҳаракатланиш. Бу доимий шиорингизга айлансин.

Миш-мишларга аралашманг ва эътибор қилманг. Уларда ҳеч бир яхшилик ёки фойда йўқ.

Ҳеч қачон сизни сотган(алдаган)ларга қайтманг. Инсонлар ўзгармайди.

@psixomotivatsiya каналига уланиш!

http://youtube.com/c/ПСИХОМОТИВ
3.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-08-15 18:00:01
Аллергиядан азият чекяпсизми?
Аллергия сизнинг психо-эмоционал ҳолатингизга боғлиқлигидан хабардормисиз?
Бундан қутулиш йўлларини билишни истайсизми?

АЛЛЕРГИЯ мавзусидаги барча саволларингизга жавоб олишни истасангиз

17-август 20:00да Талиа Халабанинг
"Аллергиянинг психосоматик сабаблари" бепул вебинарида иштирок этинг.

Вебинар сўнгида сизларни ажойиб бонуслар кутмоқда

Вебинарга кириш учун ҳавола телеграм каналимизда берилади.

Телеграм каналимиз
2.3K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-08-13 20:03:27 Текширувларга қараганда инсоннинг ўртача яшаш муддати

71 йилдир.

Ҳозир сиз тахминан 25 ёшлар атрофи бўлсангиз.

Агар сизга ўлдирувчи касаллик

Авария

ёки бошқа бирор сабаб билан вақтлироқ ўлим келмаса, сизни ўртача 46 йил умрингиз бор.

46 йил сизга кўп кўриняптими? Келинг кунларга ҳисоблаймиз.

16790 кун бўлади. Бу кунларни соатларга ҳисобласак.

402960 соат бўлади. Кўрдингизми? Миллиард эмас, миллион ҳам эмас, бор йўғи 402960 соат.

Бугун неча соат яшадингиз 12 соатми? Демак 402948 соат ҳаётингиз қолди.

Шу 12 соатингизга қаранг. Шу соатлар ичида Аллоҳни рози қилувчи нима иш қилдингиз? Чуқур ўйлаб тафаккур қилинг. Бебаҳо соатларингиз камайиб бормоқда, бу соатлар Аллоҳ тарафидан фақат бир мартагина берилади. Балким биз ҳисоблаганимиздан сизнинг соатларингиз бир неча баробар камдир.

Вақтингиздан унумли фойдаланинг вақтни берган зот буюрган амалларни бажаринг.

@psixomotivatsiya
3.7K views17:03
Ochish/sharhlash