Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт формуласи Инсон бу дунёга Хақни таниш учун келади. | ꧁࿇ 𝑷𝒔𝒊𝒙𝒐𝒍𝒐𝒈 𝒎𝒂𝒔𝒍𝒂𝒉𝒂𝒕࿇ ꧂

Ҳаёт формуласи


Инсон бу дунёга Хақни таниш учун келади. Хақни танишнинг энг қисқа йўли Уни севишдир, ишқдир.

Уни севишнинг энг қисқа йўли шукроналикдир.
Рухан юксплишни хоҳласанг, бўлаётган воқеа-ходисаларни яхши ёмонга ажратмасдан, қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга ўрган.

Бунга ўз феълингни (характерингни) бошқариш орқали эришасан. Феълингни бошқаришга фикрни бошқариш орқали, фикрингни бошқаришга фикрингни саралаш орқали эришасан.

Фикр софлигига - хоҳишларингни бошқариш орқали, хоҳишларингни бошқаришга - хиссиётларингни бошқариш орқали, хиссиётларни бошқаришга ўзингдаги эхтиёжни бошқариш орқали эришасан.

Эхтиёжни уни қондирибгина тинчлантириш мумкин.

Ҳар қандай эхтиёжни қондирувчи битта зот бор. Аллох! (Ихлос сурасининг маноси хам шунда). Аслида Аллохнинг ўзидан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмаслигини, Оламни Аллох Ўзидан яратганлигини, ҳар бир инсон Унинг банди, зарраси эканлигини, эхтиёжни берувчи ҳам қондирувчи ҳам Ўзи эканлигини англаб етган одам эхтиёжининг сўзсиз қондирилишигагина эмас, балки аллақачон қондирилганлигига ишонади.

Бу ишонч унинг хиссиётларини жиловлайди ва у соф фикрлай олади. Соф фикрли одамнинг феъл атвори, характери жозибали бўлади ва унинг феълига мос мухит ва инсонлар унинг атрофига йиғилади, шу мухитга мос шарт шароит ва имкониятлар юзага келади.