Get Mystery Box with random crypto!

ХАФАГАРЧИЛИК ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ Ҳаётни хафагарчиликлар | 𝙋𝙎𝙄𝙓𝙊𝙇𝙊𝙂𝙄𝙔𝘼

ХАФАГАРЧИЛИК ҚАЕРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ

Ҳаётни хафагарчиликлар учун сарфлаш унчалик тўғри эмас, чунки биз яшаётган ҳаёт жуда қисқа.
Баъзан шундай бўлади, бошимиздаги тўлиб кетган муаммоларни сеҳрли дори билан биттада ечилишини истаймиз.
Шу вақтда бутун дунё сизга қаршидек туюлади ва у билан курашиш жуда қийиндек кўринади.
Сиз учун атроф рангсиздек ва ҳамма сизга қаршидек кўриниб кетади.
Сиз бу холатлар тезроқ тугашини хоҳлайсиз.
Хафагарчиликка ўхшаш ҳис-туйғулар сизнинг нафас олишингизга имкон бермайди ва кўзларингизни пардадек қоплаб олади.
Хеч нарсани тушунишни анлашни хохламайсиз, лекин билинг бу ечимсиз эмас, хохласангиз буни хам ечими бор.

ХАФАГАРЧИЛИК ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Сизга яқин бўлган одамларнинг ҳаракати сизга талабларингизга мос келмаганда хафагарчилик пайдо бўлади. Яъни сиз кутган нарсангизни ололмаганизда.

КУТИШЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛАДИ?

Тез-тез хафа бўладиган одамлар, ҳудди атрофдагилар ҳамма инсонлар уларга нимадир қилишлари шарт деб ҳисоблашади.

Бу холат сизга танишми?

Агар инсоннинг кутишларига қарши воқеалар содир бўлса, у жуда катта умидсиз ва хафагарчиликка дуч келади. Инсон хафагарчиликнинг сабабларини ташқаридан қидиришни бошлайди.
Қидиради ва топади!
Ва шу пайтда у ўз қўли билан ўзига зарар етказишини тушунмайди.

Сиз хафа бўлганингизда , ўзингизга зарар етказасиз.
Алам нафратда бўлиб англашдан тўхтайсиз.
Хеч кимдан хафа бўлмасликга харакат қилинг, шундай вазият сизда бўлса бирга юзма юз ўтириб гаплашиб олинг, Ўйлашларизни айтинг, у инсонни хам эшитинг, агар буни уддалай олмасангиз барчасини қоғозга ёзиб,ёзиб чиқариб ташланг ва кетидан Аллохим розилиги учун сани кечирдим деб воғозни ёқиб юборинг.
Шундда узингизда анча енгилликни хис қиласиз.
Доим Ўсишда давом этинг негатив салбий эмоцияларда қолиб кетишингизга йўл қўйманг!


@psixologiya_g