Бир инсондан сўрашибди: ҳаётингиз давомида бир инсоннинг ўзг | 𝙋𝙎𝙄𝙓𝙊𝙇𝙊𝙂𝙄𝙔𝘼
Бир инсондан сўрашибди: ҳаётингиз давомида бир инсоннинг ўзгариб бошқа инсонга айланганлигини кўрдингизми? - Йўқ! Кўрмадим! Иккита қирғий кўрдим ва улар қий-қийлашди! Иккита бургут кўрдим ва улар овозсиз парвоз қилишди!
Иккита қуён кўрдим ва улар титраб тишлари билан тақ-тақ қилишди! Бир илон кўрдим вишшиллаб заҳрини сочай деб турувди! Бир эшак кўрдим йўлнинг ўртасида тўхтаб “ииииии!!! аааааааа!!” деётган эди! Ва бир шерни кўрдим ўкириб ўзини кимлигини билдириб турган экан!
- Вооой! Мен сиздан одамлар ҳақида сўрадимууу! Сизни доно инсон деб юргандим! Одамлар қолиб ҳайвонлар ҳақида ўйлаб юрадиган одам экансиз ва ҳеч қанақа доно эмассиз!
- Мен ростини айтдим: Иккита қирғий бу менинг икки кўзим. Кўрган-билганини айтиб ақлсиз қий-қийлайверади. Вой кўрдим, вой кўрдим дейди. Аммо кўрганининг тагида қандай сир ётганини билишга қизиқмайди.
Осмонда учиб юрган бургут уйнинг ичида қандай овқат пиширилаётганлигини билмайди. Шунинг учун осмонларга учавермай уйингиздаги қора қозонда нима борлигига қараб қўйинг! Бу ўзгармоқчи бўлган одам учун иккинчи қадамдир!
Қўрқоқ қуёнларнинг иши титраш ва тишларини “тақ-тақ” қилиш! Сиз қачонки титрашдан тўхтаб, тишларингизни таққиллашини йўқотасизки, ичингизда халоват пайдо бўлади. Муаммодан қочган инсоннинг ичига қалтироқ киради ва тиши таққиллайди. Қўрқманг! Муаммоларни ечишдан қўрқманг!Бу ўзгаришнинг учинчи қадами.
Йўлнинг ўртасига туриб олиб “ииии! ааааа!” деб хангираётган бу менинг дангаса танамдир! Бирор иш қилишдан олдин “иииии! аааааа” деб мени дангасаликка чорлайди. Саксон кило гўшт ва ўн кило суякка кучингиз етмаса у дангаса бўлиб “иииии! ааааа!” деб ханграйверади.
Ўзгаришнинг бешинчи қадами дангасаликдан чиқинг саксон кило гўшт ва ўн кило суягингиз сизнинг айтганингизни бажарсин! Ҳаммага бақириш подшо бўлиш дегани эмас! Шерхон бўлиш фақат ўкиришдан иборат эмас!