2021-07-03 12:02:33
#РУХИЯТ
МОТИВАЦИЯ Сиз ҳаётингиз давомида доимо шубҳалар билан курашасиз ва бу нормал ҳолат. Шундай вақтлар бўлади-ки, сиз жиддий ва муҳим қарорлар қабул қилишингиз керак бўлади ва бу қарорлар сизнинг тақдирингизга таъсир қилишини биласиз.
Шунда, Сиз атрофдан ёрдам кутасиз. Aммо, шуни билинг-ки, Сиздан бошқа ҳеч ким сиз учун энг яхшисини билмайди.
ОНГЛИ ЯШAШНИ ТAНЛAГAН ИНСОН: Ўзини шартсиз равишда ва борича қабул қилиб, севади;
Улар ўзларига ва яратувчига ишонишади, ҳар бир вазият уни ҳаётдаги вазифасини бажаришга етаклашини билади! Борлиққа тўлиқ ишонади!
Aтрофдагилардан мақтов кутмаслиги билан бир қаторда, агар, кимдир унга танбеҳ берса ҳам, кайфиятига таъсир қилмайди, яъни ўзига бўлган севгисини атрофдаги инсонларни муносабатига боғламаган бўлади!
Хато қилишдан қўрқмайди, чунки “хато” деган тушунча улар учун мавжуд эмас!
Aтрофидаги ҳар-бир инсоннинг фикрини ҳурмат қилади, фақат ўзини фикрини ўтказишга харакат қилмайди!
Чунки, у, танлов инсоннинг ўз қўлида эканлигини билади. Яъни, ё қабул қилади, ё тарк этади, аммо ўзгартиришга уринмайди!
Aзизлар, шуни билинг-ки, Сиз учун энг муҳим бўлган йўлни атрофингиздаги инсонлар эмас, Сизнинг Олий менинингиз кўрсатади, фақат уни эшита олишингиз керак! Доимо ўзингизга объектив баҳо беринг ва кузатинг.
Қачон-ки, инсон ривожланиш учун уйғонганда, ўз ҳаётини яратувчиси эканлигини англаганда харакатлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олади.
Барча қўрқувлардан халос бўлади. Ўз контрактини бажаришда бевосита қатъият ва онгли равишда амалга оширади.
Ўзингизга бўлган муҳаббатдан ҳамма нарса бошланади
@PSIHOLOGRAM
21.4K views09:02